Янгиликлар

«Минг уят, минг афсусдаман». «Миллион»даги Умиджон Ҳайдаров барчадан кечирим сўради — видео

Актёр қўполлик қилганининг сабабини ҳам айтган

«Минг уят, минг афсусдаман». «Миллион»даги Умиджон Ҳайдаров барчадан кечирим сўради — видео

«Миллион» жамоаси собиқ аъзоси Умиджон Ҳайдаров Instagram саҳифасида қўполлик қилгани учун барчадан кечирим сўради.

Аввалроқ актёрнинг унга йўл бермагани учун ҳайдовчига ҳақоратли сўзлар ишлатгани акс этган видеолар тарқалганди. Умиджон Ҳайдаров шунинг учун барчадан кечирим сўраган. Унинг сўзларига кўра, ўша воқеа содир бўлишидан олдинроқ ўғли касалхонага тушиб қолган. Телебошловчи эса ўғли учун дори қидириб, йўлга чиққан ва шу воқеа содир бўлган. Бироқ Умиджон Ҳайдаров бу қилган ишини оқламаслигини ҳам таъкидлаб ўтган. Актёр қайта-қайта барчадан узр сўраган.

«Ушбу видеомурожаат орқали халқимиздан кечирим сўрамоқчиман. Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини қўлга ола билиши керак. Касбим нуқтаи назаридан ҳам 2 баробар оғирроқ бўлишим керак лекин ўша куни ўзимни қўлга ололмаганимдан минг уят, минг афусдаман. Ҳурматли юртдошлар, диндошлар барчангиздан минг бора кечирим сўрайман. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин. Кимда кимни имкони бўлса, қайта пост қилсин. Узурим имкон қадар ҳамма юртдошларимиз, диндошларимизга етиб борсин. Изоҳлар ҳам очиқ. Биламан ҳамма бирдак қабул қилиши мункин эмас. Кимлардир хафалигича қолар. Мени тушунасиз деган умиддаман. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Ожиз, хом сут эмган бандамиз. Яна бир бор узр сўрайман», — деб ёзади Умиджон Ҳайдаров.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от UMIDJON.KHAYDAROV (@umidjon.khaydarov.official)