Янгиликлар

«Мен рухсат бермасдим». Даврон Муқимов Паризоданинг қизларига совға юборди — видео

Раққосанинг қизлари совғалардан хурсанд бўлган

«Мен рухсат бермасдим». Даврон Муқимов Паризоданинг қизларига совға юборди — видео

Раққоса, актриса Паризода тахаллуси билан танилган Дилноза Сафарованинг қизларига продюсер Даврон Муқимов совға юборди.

Продюсер уларга ширинликлар юборган. Уларни кўриб, раққосанинг қизлари хурсанд бўлган. Аслида Паризода қизларига кўп ширинлик ейишга рухсат бермайди бироқ бу гал уларга маза қилишига имкон берган.

«Даврон Муқимов Эъзоза билан Саъдияга шундай совғалар юборибди. Уларга ширинлик ейиш мумкин эмас эди лекин Даврон Муқимов уларга яхши кўрган ширинлигини юборибди. Мен рухсат бермасдим. Майли бугун маза қилиб ширинлик еб олишсин», — дейди Паризода.

Аввалроқ Паризода қизлари Қуръон ўқиётганини кўрсатиб, уларнинг ҳижобга киргани ҳақидаги саволга жавоб берганди. Паризоданинг Instagram’идаги обуначилари унга фарзандларига ислом илмини қандай ўргатгани ҳақида саволлар берган. Актриса уларнинг бир қанча саволига жавоб берди. У олдин баъзи сабабларга кўра, қизларининг Қуръон тиловат қилаётганини ижтимоий тармоққа жойламаган. Бироқ раққоса бу бошқа оналар учун фойдали бўлиши уни видеони жойлашга ундаганини айтди. Паризоданинг қизлари 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.

«Талабларга биноан қизлар ўқиётган жараёндан лавҳа қўйдим. Авваллари буни баъзи сабабларга кўра кўрсатмагандим, эндиликда бу оналар учун ўрнак ва фойдали маслаҳат эканлигини билдим. Сизга оз бўлсада фойдам тегса хурсандман.

Берилган саволлар;

Фарзандларингиз неча ёшдан бошлаган? Ким ўргатади? Қайсар, хоҳиши йўқ болаларни қандай қилиб ўқитса бўлади? Безиллатиб қўймаслик учун нима қилиш керак? Қизларингиз ҳижобга кирдими?

  1. Эъзоза ҳам, Саъдия ҳам 5 ёшдан Қуръон таълимини ўрганишни бошлаган.
  2.  Ёзги таътилда Қуръон Тажвиддан таълим олади, бошқа пайтда турмуш ўртоғим шуғуллантиради», — дейди актриса.

Шунингдек, Паризода Саъдия эркалиги сабабли қийналганини, шундай пайтда унга турмуш ўртоғи тўғри тушунтирганини таъкидлади. У қизлариннг ҳижобга кирмаганини лекин Қуръон ўқиётганида барча қонун, қоидаларга амал қилинишини айтди.

«Ҳозирги вақтда кўп болалар эрка, ўйинқароқ ва қайсар. Биз Саъдия билан шу хислатлари ортиқчалиги билан қийналганмиз. Бормайман, ўқимайман деб жанжал қилганда турмуш ўртоғим бу таълим қанчалик муҳим ва керакли эканини чиройли қилиб уқтириб боради. Шу билан бирга, ўрганган ва билгани учун рағбатлантиришни унутмайди. (Кўпроқ отасига қулоқ солади).

4.Аслида ҳар бир инсонга ўрганаётганда қийин бўлади. Қийналишни табиийки болалар у ёқда турсин катталар ҳам хоҳламайди. Қийин ҳолатдан бола ўз-ўзидан безиллайди. Бундай жараёнда биз оналар жуда кучли психологга айланишимиз керак. Бу дунё охиратимиз экинзори эканини уқтириб, ҳар бир қийинчиликнинг ортида савоб ва роҳат борлигини тушунтириб, унинг бу таълимга меҳрини оширишимиз керак.

5. Ҳижобга киришмади, Қуръони каримни ўқиганимизда бутунлай қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолатда, таҳорат ва бошда рўмол билан ўқишга ҳаракат қилдик. Кўпинча сториесъларимда Саъдияни рўмолсиз Қуръон ўқиганини гувоҳи болгансиз. Билишимча бола балоғат ёшига етмагунча, бундай ҳолатларда кечиримли бўлади. Чунки Қуръон сураларини кун ора йўл-йўлакай қайтарамиз. Бундай ҳолатда болани қийнамасдан, бор фикрини таълимга қаратамиз.

Фикрим: Аввалом бор, фарзандга биринчи таълим Қуръон. Ҳали вақт бор деманг. Айнан бу таълим 3 ёшдан бошланади. Фарзандимизни зеҳнини оширади, бир умрга биз ота-онадан фарзандга катта мукофот бўлиб қолади. Ҳозир ўргангани эса хотирада бир умрга муҳрланади», — дейди Дилноза Сафарова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Parizoda Dancer 💃🏻 (@parizodadancer)