Янгиликлар

«Maximum» аъзоси Ойбек Тешабоев ота бўлди — видео

Актёрнинг фарзанди 30 май куни туғилган

«Maximum» аъзоси Ойбек Тешабоев ота бўлди — видео

«Maximum» кулгу жамоаси аъзоси, актёр Ойбек Тешабоев Instagram саҳифасида ота бўлганини маълум қилди.

Хонанданинг ўғли 30 май куни туғилган. Унга Муҳаммадсодиқ дея исм қўйилган. Актёр аёли ва фарзандини 2 июнь куни туғруқхонадан олиб чиққан. Ўша пайтда Ойбек Тешабоев Мустафонинг «Қироличам кўчага чиқ» қўшиғини сўзларини ўзгартирган ҳолда куйлаган.

«Қадаминг қутлуғ бўлсин полвоним Муҳаммадсодиқ . 30 май куни оиламиз сафи яна биттага кўпайди. Фарзандим Муҳаммадсодиқ  дунёга келди. Бугун полвонимни туғруқхонадан олиб чиқдик. Шу кунларга етказганига Аллоҳимга беҳисоб шукур. Ўзингдан ўзгасига муҳтож қилма илоҳим. Хурсандчилигимнинг чеки йўқ», — деб ёзади актёр ўз саҳифасида.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Oybek Teshaboyev | MAXIMUM (@oybek_teshaboev)