Янгиликлар

Мавлуда Ҳикматова отаси уларни ташлаб кетганини айтди — фото

Ўшанда у уч ёшда бўлган

Мавлуда Ҳикматова отаси уларни ташлаб кетганини айтди — фото

Актриса Мавлуда Ҳикматова Instagram саҳифасида болалигида отаси уларни ташлаб кетганини айтди.

У обуначиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Улардан бири актрисадан 12 ёшлигидаги ўзига қандай савол бериши ҳақида сўраган. Мавлуда Ҳикматова эса отасига қўнғироқ қилишни истайди. Шунда актриса отасидан уларни ташлаб кетишининг сабабини сўраган бўлишини айтган. У ҳозирги кунда ҳаётида отасининг бор ёки йўқлиги уни қизиқтирмаслигини таъкидлади.

«Отамга қўнғироқ қилиб, нима учун бизни 3 ёшлигимда ташлаб кетганини сўрардим. Ҳозир у инсон ҳаётимда борми йўқми умуман қизиқмас. Лекин нима учун ташлаб кетгани қизиқ», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мавлуда Ҳикматова партнёрлари билан жанжаллашгани ҳақида гапириб берганди. Унинг сўзларига кўра, бунга ҳамкасбларининг касбига ҳурматсизлиги сабаб бўлган. Улар актриса жонини бериб роль ижро этаётганда, кулиб турган. Бундан Мавлуда Ҳикматованинг жаҳли чиқиб, партнёрлари билан жанжаллашган. Баъзида улар билан бирга роль ижро этишдан бош тортган.

«Партнёрларим билан урушган пайтларим бўлган. Мен битта дублда ўхшатиб беришга ҳаракат қиламан. Чунки у ролга жонингизни бериб ўйнайсиз. Шу пайт кимдир кулиб турса, менга ёқмайди. Шундай пайтлар бир саҳнани қайта-қайта олишга тўғри келган. Бу касбига бўлган беҳурматлик. Баъзилар Instagram’даги кузатувчиларимдан фойдаланади. ‘Мени саҳифангда белгилаб қўй’, деб сўрайди. Шунинг орқасидан ҳам уришганман. ‘Съёмка’ларда партнёрларим билан ўйнамайман деган пайтим ҳам бўлган», — дейди у.

Шунингдек, актриса тўйи яқинлиги vҳақидаги миш-мишларга ҳам аниқлик киритганди. У бу гапни рад этди. Актриса фақат бугунги кун билан эмас, эртанги кун билан яшашини айтди. Шунингдек, Мавлуда Ҳикматова санъат аҳли халққа ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун актриса ролларига аҳамиятли бўлади.

«Йўқ. Худо хоҳласа насиб бўлиб қолар. Эртанги кунга ҳам қараб иш қилиш керак. Биз халққа ўрнак бўладиган инсонлармиз. Мен ҳам холаган нарсамни кийиб, истаган жойимга боргим келади. Мен ҳаётда жуда ҳам шўх қизман. Шахсан ўзим ҳам ёшлигимда актриса, хонандалар кийган кийимни кийгим келган. Биз ўрнакмиз», — дейди у.