Янгиликлар

Матёқуб Матчонов Россиядаги ўзбекларга мурожаат қилди — видео

Актёр Пермдаги воқеалар ҳақида гапирган

Матёқуб Матчонов Россиядаги ўзбекларга мурожаат қилди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Кино арбоблари уюшмаси раиси, актёр Матёқуб Матчонов Instagram саҳифасида Россиядаги ўзбекларга мурожаат қилди.

Актёр Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари Жаҳонгир Жалолов ҳақида гапирган. Матёқуб Матчонов Россиядаги ўзбеклардан унинг гапларига ишонмасликни ва унга эргашмасликни сўраган. Шунингдек, актёр Жаҳонгир Жалолов тузмоқчи бўлган батальоннинг номига ҳам фикр билдирган. У Амир Темурнинг номидан бундай фойдаланмаслик кераклигини таъкидлаган.

Матёқуб Матчонов унинг ўзбек мигрантларини Россия боқаётгани ҳақида гапларини ҳам инкор этган. Актёрнинг сўзларига кўра, Россиядаги ўзбеклар ўз меҳнати эвазига оиласини боқаяпти. Шу билан бирга, у кўплаб ўзбеклар ойлигини ололмасдан ортига қайтишга мажбур бўлаётганини ҳам таъкидлаб ўтган.

«Менинг чиқишимга бир нарса туртки бўлди. Перм шаҳрида асли ўзбекистонлик бўлган Россия фуқаролигини олган Жаҳонгир Жалолов деган одам ҳақида эшитиб қолдим. Ўша ерда ишлаётган, бола-чақамни боқаман, уй-жойимни яхшилайман деб юрган ўзбекларга чиқиш қилибди. Чиқиш шундан иборатки, гўёки, Россия уларни боқаётган экан. Шунинг учун улар қайсидир маънода Россияга мойиллик кўрсатиб, Россиянинг Украинага қилаётган ҳарбий можаросида актив иштирок этишни сўраб, ‘кўнгиллилар батальони’ тузишни таклиф қилибди. Шунингдек, у бу батальонни Амир Темур номи билан аташни тавсия қилибди. Бу қандай бемаънигарчилик эканини билмайман», — дейди актёр.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Matyoqub Matchanov (@matyoqubmatchanov_officialpage)