Янгиликлар

Матёқуб Матчонов Кино арбоблари уюшмасидан қанча ойлик олишини маълум қилди — видео

Актёр «BMW»си қанчага олинганини айтди

Матёқуб Матчонов Кино арбоблари уюшмасидан қанча ойлик олишини маълум қилди — видео

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Кино арбоблари уюшмаси раиси, актёр Матёқуб Матчонов YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида Кино арбоблари уюшмасидан қанча ойлик олишини маълум қилди.

Актёр кўп жойлардан ойлик олишини айтган. У Кино арбоблари уюшмаси раиси лавозимидан 3 миллион сўм олади. Матёқуб Матчонов «BMW» машинасини ўғли 60 ёшга кирганида олиб берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, автомобиль 120 минг долларга олинган.

«Мен кўп жойдан ойлик оламан. Кино арбоблари уюшмаси раиси лавозимидан 3 миллион сўм ойлик оламан. Нархи 120 минг долларлик ‘BMW’ машинани ўғлим 60 ёшга кирганимда совға қилган», — дейди Матёқуб Матчонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озодбек Назарбеков вазир сифатида қанча маош олишини маълум қилганди. Бу саволни Озодбек Назарбековнинг мухлисларидан бири берган. Собиқ хонанда яқинда ойликлар ошгани муносабати билан унинг ҳам маоши ошганини айтди. Вазир тўлиғини ҳисобласа ойлиги 20 миллион сўмдан ошиши лекин у ҳар ой қўлига 14-15 миллион сўм олишини таъкидлади.

«Ойлигим яқинда яна ошди. Шу билан ҳозирги кунда тўлиғини ҳисобласа 20 миллион сўмдан ортиқ оламан. Қўлимга олганим эса 14-15 миллион сўм», — дейди у.