Янгиликлар

Маърифат Ортиқова 39 ёшида турмушга чиқди — видео

Унинг тўйи Хоразмда бўлган

Маърифат Ортиқова 39 ёшида турмушга чиқди — видео

Teaтр ва кино актрисаси Маърифат Ортиқова 39 ёшида турмушга чиқди.

Унинг тўйи 28 май куни Хоразмда бўлиб ўтган. Бироқ баъзи сабабларга кўра Маърифат Ортиқованинг тўйи тафсилотлари бир муддат сир сақланган. Маълум бўлишича, актриса Самарқандга келин бўлган. Унинг турмуш ўртоғи тадбиркорлик билан шуғулланади.

Актрисанинг никоҳ тўйи ортиқча дабдаба ва шоу-бизнес вакилларининг иштирокисиз ўтган. Суратларда «Zirapcha» лойиҳаси 1-мавсум иштирокчиси Наргиза Ваҳобхўжайевани кўриш мумкин.

Маълумот учун, Маърифат Ортиқова 1983 йилнинг 4 июлда Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида туғилган. Актриса 2005 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган. У 2003 йилда «Муқумий» номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали teaтрида ўз фаолияти бошлаган. Марифат Ортиқова бугунгача йигирмадан ошиқ спектаклларда, ўнлаб фильмлар ва сериалларда иштирок этган.