Янгиликлар

Малика Равшанова Шаҳзода Муҳаммедовани йиғлатди — видео

Дизайнернинг қайнота ва қайнанаси Умрадан қайтган

Малика Равшанова Шаҳзода Муҳаммедовани йиғлатди — видео

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида хонанда Малика Равшанова уни йиғлатгани акс этган видеони эълон қилди.

Шаҳзода Муҳаммедованинг қайнота қайнана ва эрининг холаси Умрадан қайтган. Шу муносабат билан Марат Ҳайруллаевичнинг туғилиб ўсган ҳовлисида зиёратдан қайтганларни кутиб олиш бўлган. Шунда Малика Равшанова «Бу менинг онам» ва «Дадажоним» қўшиқларини куйлаган. Хонанда иккинчи қўшиғини куйлаган пайти Шаҳзода Муҳаммедова йиғлаган. Бунга эса дизайнернинг отасидан эрта ажралиб қолгани сабаб бўлган. Актриса отаси ҳаёт бўлгани ҳаммаси бошқача бўлишини таъкидлаган.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова уч йил аввалги оилавий сирни ошкор қилганди. Ҳозирда актриса оилавий Америкага кетишни режа қилаётганини айтди. У 3 йил олдин Америкага виза олган. Бироқ тўйи сабаб киночилар билан бирга бора олмаган. Шаҳзода Муҳаммедова ўзи виза ола олмаса, эрини ҳам жўнатмаслигини таъкидлади.

«Бир сирни очайми? Мен 3 йил олдин Америка визасини олгандим. Фақат бора олмаганман. Сабаби ўша пайти тўйим бўлганди. Бир нарса мени ўйлантиряпти. Элчихонага кирганимдан сўнг нега Америкага виза берганимизда бормагансан деб, иккинчи марта бермай қолмасмикан. Олдиндан айтиб қўяй, агар менга виза бермаса, сиз ҳам бормайсиз. Мен 3 йил олдин сизнинг тўйингиз сабаб киночилар жамоаси билан бирга бора олмаганман. Бир ўзингиз кетсангиз хафа бўламан», — деб ёзади хонанда.