Янгиликлар

«Malibu» олган Ситора Фармонова янги уй сотиб олди — видео

«Бир қанча қўшниларимиз кўчиб келган», — дейди у

«Malibu» олган Ситора Фармонова янги уй сотиб олди — видео

Актриса, хонанда Ситора Фармонова Instagram саҳифасида янги уй сотиб олганини маълум қилди.

Хонанда янги уйини кўриш учун онаси билан бирга борган. Актриса кўп қаватли уйнинг ташқари томонини кўрсатган. Бироқ актриса уй ичини кўрсатмаган. Ситора Фармонова унга янги уйи томондаги майин шамол ёқишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бир қанча қўшнилари уйига кўчиб келган. Шунингдек, хонанда кўп қаватли уйнинг ерости қисмида автотураргоҳ ҳамда машина ювиш жойи борлигини айтган.

«Мен онам билан янги уйимиздан хабар олгани кетяпмиз. Бу жойларнинг шамоли майин. Бир қанча қўшниларимиз кўчиб келган. Бизда ерости автотураргоҳи ва машина ювиш жойи бор. Сиз машинани иссиқда ювишингиз мумкин», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора Фармонова янги машина сотиб олганди. У «Malibu Premier» автомобилини сотиб олган. Хонанда 1 кун ичида олдинги машинасни сотиб, банкдан пулини олиб, автосалондан янгисини олган. «Malibu»ни расмийлаштириш учун эса 1 соат вақти кетган. Ситора Фармонова автомобилининг ички кўринишини ҳам кўрсатган.

«1 куннинг ўзида машинамни эрталаб сотиб, банкдан пулни ўтказиб, автосалонга келяпман. Янги машинани олиш учун 1 соат вақтим кетди. Энди эса уйга қараб ҳайдаймиз», — дейди Ситора Фармонова.

Шунингдек, Азиз Раметов унга турмушга чиқмагани учун Ситора Фармоновадан аламини олганди. Улар «Sevimli» телеканалидаги «Ishtaha karnay» кўрсатувида учрашган. Ситора Фармонова унда бошловчилик қилади. Азиз Раметов эса иштирокчи сифатида қатнашган. Видеода актриса ҳамкасбидан нима сабабдан ичимликларини ичиб қўяётганини сўраган. Азиз Раметов эса хонанда унга турмушга чиқмагани учун шундай қилганини таъкидлаган.