Янгиликлар

«Мalibu»дан танасини чиқариб видео олган тиктокер Нигина жазоланди

Воқеа 21 август куни содир бўлган

«Мalibu»дан танасини чиқариб видео олган тиктокер Нигина жазоланди

«Мalibu»дан танасини чиқариб видео олган тиктокер, инстаблогер Нигина қоида бузганликда айбланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси маълум қилган.

Ижтимоий тармоқларда Нигинанинг 21 август куни йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолда транспорт воситасида ҳаракатлангани акс этган видеолар тарқалган. Тиктокер ўша пайти «Malibu 2»да бўлган. Бу ҳолат Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ходимлари эътиборидан четда қолмаган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми («Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.