Янгиликлар

Мафтуна Шокирова турмушга чиқаётганини маълум қилди — видео

Актриса ушбу жараён акс этган видео эълон қилган

Мафтуна Шокирова турмушга чиқаётганини маълум қилди — видео

Актриса, вайнер Мафтуна Шокирова Instagram саҳифасида турмушга чиқаётганини маълум қилди.

У 9 сентябрда никоҳдан ўтган. Актриса у ерга гувоҳ сифатида ҳамкасб дугонаси Махзуна Ғайратовани таклиф қилган. У эса дугонасининг никоҳдан ўтиш жараёнидан бир қанча видеоларни эълон қилган. Мафтуна Шокирова кимга турмушга чиқаётгани ва тўй санаси ҳақида гапирмаган. Актриса бўлажак эрининг юзини ҳам кўрсатмаган.