Янгиликлар

Мафтуна Шокирова барча обуначиларини алдагани маълум бўлди — видео

«Ҳазил эди»,— дейди у

Мафтуна Шокирова барча обуначиларини алдагани маълум бўлди — видео

Актриса, вайнер Мафтуна Шокирова Instagram саҳифасида барча обуначиларини алдагани маълум бўлди.

У саҳифасига 9 сентябрь куни ўзини турмушга чиқаётганидек кўрсатиб видео жойлаганди. Актриса дугонaси билан бирга ФҲДЁ бўлимига борган ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномани кўрсатганди. Мафтуна Шокирова ўша куни ҳаётидаги бахтли кунлардан бирилигини таъкидлаганди.

Кейинроқ у дугонаси Махзуна озроқ ҳазиллашгани ҳақида таъкидлаган. Актриса ҳали турмушга чиқмаётганини айтган. Мафтуна Шокированинг сўзларига кўра, унга кўпчилик табрик ёзган. Актриса бундан хурсандлигини таъкидлаган.

«Махзуна озгина ҳазил қилганди. Жиддийлашиб кетибди. Азизларим, ҳали турмуш қурмаяпман. Лекин хабар, табриклар жуда кўп. Сизларнинг меҳрингизни кўриб қувондим. Сизларни яхши кўраман», — дейди у.