Янгиликлар

Мадина Мумтозни судга беришди — видео

Актриса бунинг сабабини маълум қилди

Мадина Мумтозни судга беришди — видео

Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз Instagram саҳифасида уни судга беришганини айтди.

Мадина Мумтоз судга кетаётган пайтида у ерга нима сабабдан чақирилганини билмаган. Актриса жиддий масала эмас деб умид қилган. Хонанда бунинг сабабини билгач, хабар беришини таъкидлаган.

«Ҳурматли, кузатувчилар, бугун мен жуда кам ухлаганман. Ундан ташқари, ҳозир судга кетяпман. Мени судга беришган. Ҳавотир олманг. Умид қиламанки, жуда жиддий масала эмас. Ҳозир бориб, ҳаммасини аниқлаб, кейин сизларга хабар бераман», — дейди актриса.

Шундан сўнг Мадина Мумтоз судга чақирилишининг сабабини ҳам маълум қилди. У 10 йил олдин гўзаллик салони учун нотураржой сотиб олган. Ўша жойда 10 квадрат метр ўзбошимчалик билан ўзлаштирилгани аниқланган. Шу сабабли суд шу жойни бўшатишни талаб қилган. Актриса эса давлатнинг қарорларига амал қилишини таъкидлаган.

«Ҳавотир олманг. Ҳаммаси яхши. 10 йил олдин гўзаллик салоним учун нотураржой харид қилгандик. Ўша жойда 10 квадрат метр ўзбошимчалик билан ўзлаштирилган экан. Бу нарсани билмагандик. Мана шу жойни бузиш ҳақида қарор келди. Биз давлат ва ҳокимиятнинг қарорларига амал қиламиз», — деб айтди Мадина Мумтоз.