Янгиликлар

Луиза Расулова ўзига ўзи гулдаста совға қилиши ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — видео

Актриса бу ҳақида Instagram'даги шахсий саҳифасида пост қолдирган

Луиза Расулова ўзига ўзи гулдаста совға қилиши ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди — видео

Таниқли актриса ва бошловчи Луиза Расулова ўзига ўзи гулдаста совға қилиши ҳақида тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «PEOPLE» нашри хабар берди.

Луиза Расулова ноябрь ойининг сўнгги кунларидан бошлаб турли хил совғалар ола бошлади ва шу ҳақидаги фотосуратларни Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлади. Турли хил гулдасталар ва юрак шаклидаги пуфаклар акс этган суратлар Луиза Расулованинг мухлисларига бошқача таъсир этди. Унинг мухлислари бу совғаларни ким юборганини сўраган ва  Луиза Расулова эса саволларга жавоб қайтармаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)

Кейинроқ Луиза Расулова ўзига ўзи гулдаста совға қилиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалган. У эса гулдасталарни ўзи сотиб олмаслигини айтган.

«Бугун туғилган куним эмас. Гулларни шунчаки, сабабсиз ҳам беришади ва бу нормал ҳолат. Кузатувчиларимнинг айтишича, гулларни ўзим сотиб олар эканман. Майли, гапиравеишсин. Бошқа қиладиган ишим йўқми, эҳ, сизлар», — дейди актриса тарқалган гап-сўзларга жавобан.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)

Аввалроқ, Луиза Рaсулова тўтиқушининг қандай гапиришини кўрсатгани ҳақида хабар берилган эди.