Янгиликлар

Луиза Расулова либосини танқид қилганларга жавоб қайтарди — фото

«Бу гапларни бошқаларга айтасиз», — дейди у

Луиза Расулова либосини танқид қилганларга жавоб қайтарди — фото

Актриса, телебошловчи Луиза Расулова Instagram саҳифасида унга салбий фикр билдирганларга жавоб қайтарди.

Унинг сўзларига кўра, у «Аллоҳ жазоингни берсин» каби гапларга лойиқ эмас. Актриса бировнинг ҳаққини емагани, танасини сотмаётганини айтди. Луиза Расулова яна бир қанча тоифаларни санаб ўтиб, юқоридаги каби изоҳлар шундай индонларга айтилиши кераклигини таъкидлади.

«’Вой шарманда. Тавба қилдим. Аллоҳ жазосини берсинʼ, деб бировнинг ҳаққини еб юрган, ўзининг танасини пулга сотаётган фоҳишаларга айтасиз. Парк ёки бошқа чет-четларда беркиниб бошига рўмол ўраб, йигитлар билан хоҳлаган ишини қилиб юрган, одам ўлдириб бемалол яшаб юрганлар ҳам бор. Бу каби гапларни чала муллани ёқиб ҳаммага ақлдан дарс бериб, эркакман деб оғзини тўлдириб юрган, оиласини ёнида ўзини асли каби кўрсатмайдиганларга ҳам айтасиз. Менга эмас», — дейди Луиза Расулова.

Аввалроқ Луиза Расулованинг либоси мухлислари томонидан кескин танқид қилинганди. У подиумга чиқишдан олдинги тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилган. Актриса тилларангли мунчоқлар билан безатилган тор кўйлакда кўриниш берган. Унинг кўкрак қисми ҳам очиқ бўлган. Актрисанинг кузатувчилари айнан шу сабаб унга салбий фикрлар билдирган. Улардан бири бундай кийим ўзбек аёли учун уятлигини ёзган. Бироқ Луиза Расуловага ижобий фикр билдирганлар ҳам бор. Изоҳларда уни ўзбек Ким Кардашьяни деб ҳам аташган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)

Шунингдек, актрисанинг обуначилари уни яна бир янги образда вампирга ўхшатганди. Луиза Расулова саҳифасига фотолар жойлаган. Унда актрисани буткул бошқача образда кўриш мумкин. Унинг маълум қилишича, бу клип учун танланган образ. Бироқ, актриса қайси хонанданинг клипида суратга тушаётганини сир тутган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)