Янгиликлар

Луиза Расулова кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарди — видео

«Баъзи бир 'ақллилар' учун», — дейди у

Луиза Расулова кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарди — видео

Актриса, бошловчи Луиза Расулова Instagram саҳифасида кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарди.

У саҳифасидаги баъзи бир «ақлли» кузатувчилари учун махсус видео олганини айтди. Актриса мухлислари йиртилган деб ўйлаган кўйлагининг ҳолатини кўрсатган. Бошловчи кўйлагининг ҳеч қаери йиртилмаганини айтган. Луиза Расулова обуначиларидан уни тинч яшашга беришларини сўраган.

«Бу видео баъзи бир ‘ақлли’, жуда ҳам кўзи яхши кўрадиганлар учун. Мана шу тўйда кийган кўйлагим. Изоҳларда қаеридир йиртилгани ҳақида ёзишибди. Ҳеч қаери йиртилмаган. Охири нимадир топиш керак-ку. Тинч яшашга беринг. Сизнинг кўзингиз яхши кўрмаса, бу бировнинг кўйлаги йиртилиб қолди дегани эмас», — деб ёзади Луиза Расулова.

Шунингдек, актрисанинг «stories»ига ҳам бир қанча кузатувчилари изоҳ ёзган. Улардан бири худди шу кўйлакни биринчи бўлиб Шаҳло Аҳмедова кийганини айтган. Луиза Расулова эса бу кийимини биринчи марта 1 йил олдин кийганини таъкидлаган. Шундан сўнг бошловчининг бир мухлиси энди салбий фикр ёзадиганлар унинг эски кўйлак кийгани ҳақида ёзишини айтган.

Луиза Расулованинг либоси яна кескин танқид қилинганди. У тўйда бошловчилик қилган. Актриса хизматда Райҳон Ғаниевани кўриб қолган. Бошловчи ҳамкасби билан кўришгани акс этган видеони саҳифасида эълон қилган. Шунда унинг тўйга кийиб борган кўйлаги танқидларга учради. Луиза Расулованинг кузатувчилари кўйлакнинг орқа қисми йиртилган деб ўйлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)