Янгиликлар

Лола уйини «ремонт» қилаётган усталарни алмаштирмоқчилигини айтди — видео

Хонанда бунинг сабабини ҳам маълум қилди

Лола уйини «ремонт» қилаётган усталарни алмаштирмоқчилигини айтди — видео

Актриса, хонанда Лола Тошкентдаги янги уйини «ремонт» қилаётган усталарни алмаштирмоқчилигини айтди.

Лола Йўлдошева узоқ вақтдан сўнг Тошкентга қайтиб келганди. У ҳозирда Tashkent City’да оиласи билан бирга яшамоқда. Хонанда бир қанча тадбирларда иштирок этишга ҳам улгурди. У Тошкентдаги янги уйини таъмирлатяпти. Лола уйидаги усталар секин ишлагани сабаб уларни ўзгартиршга тўғри келганини ҳам айтди. Актриса кимнинг ҳаёти зерикарли бўлса, таъмирлаш ишларини бошлашни маслаҳат берди.

«Дўстлар, агар сизнинг ҳаётингиз зерикарли бўлса, уй таъмирлатишни бошланг. Ҳаёт янги ранглар билан бўялишига ишонаверинг. Таъмирлаш ишлари жуда секин кетяпти. Шунинг учун усталарни ўзгартиришга тўғри келди. Лекин бу кайфиятимни бузолмайди», — дейди у.

Аввалроқ Лола Ўзбекистонга қайтганини маълум қилганди. У Тошкентни ва унинг қуёшини соғинганини айтди. Актриса уйда бўлишдан хурсанд. Лола Ўзбекистонга келгандан сўнг биринчи бўлиб бозорга боришини таъкидлади.

«Азиз, Тошкент, сени жуда соғиндим. Уйда бўлишдан хурсандман», — деб ёзади хонанда.

Шунингдек, хонанда Tashkent City’даги уйини кўрсатганди. У кенжа қизи Аишанинг боғда қарсак чалиб, ўйнаб юргани акс этган видеони жойлаган. Шундан сўнг, хонанда уйидаги меҳмонхона ва коридорни ҳам кўрсатган. Актрисанинг видеоларида унинг ювиниш хонасини ҳам кўриш мумкин. У ерда Аиша кир ювиш машинасидан кийимларни олётганди.