Янгиликлар

Лола қизи ва турмуш ўртоғининг олдида ўзини ортиқчадек ҳис қилишини айтди

У бу ҳақда ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилган

Лола қизи ва турмуш ўртоғининг олдида ўзини ортиқчадек ҳис қилишини айтди

Лола Instagram’даги шахсий саҳифасига қизи ва турмуш ўртоғининг муносабатлари ҳақида пост жойлади. Постда эса фарзанди Aиша ва турмуш ўртоғининг ўртасида ўзгача боғлиқлик борлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақида «PEOPLE» нашри хабар берди.

Таниқли хонанда Лола Юлдашева ҳозирда Москвада иккинчи турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бирга яшайди. У бир неча йил олдин ўғли Шоҳдиёр ва қизи Шаҳина билан бирга иккинчи турмуш ўртоғининг уйига кўчиб ўтган. Унинг учинчи фарзанди Aиша 2020 йилда дунёга келди ва шундан буён бошлаб у Instagram’даги шахсий саҳифасига қизи ва турмуш ўртоғининг суратини давомий тарзда жойлаб келмоқда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Охирги жойлаган постида Лола турмуш ўртоғи ва фарзанди Aиша ўртасида ўзгача боғлиқлик борлигини ва қизи ва турмуш ўртоғи билан бирга бўлганида ўзини ортиқча ҳис қилишини айтди.

«Мен қизим ва турмуш ўртоғим бирга бўлганимизда ўзимни ортиқча инсондек ҳис этаман. Сизларга шуни айтмоқчиманки, қизим ва турмуш ўртоғимнинг ўртасида ота ва фарзанд муносабатлари ўзгача, бу эса унинг болалик хотирасини янада яхшилашига ишонаман», — дейди хонанда.

Лола оталар қизларнинг ҳаётида ҳурмат, ишонч, севги тушунчаларининг нима эканлигини англатишда ўрни катта экналигига ишонади. Хонанда келажакда фарзанди ва унинг отаси келжакда яхши суҳбатдош бўлиши ҳақида ҳам фикр билдирган.

«Энг муҳими, фарзанд ва ота ўртасидаги муносабатлар келажакка ҳам таъсир кўрсатишини билишдир. Яшаётган сайёрамизда севги, ҳурмат, меҳр, дўстлик, ишонч ҳар доим бўлган ва у бизнинг атрофимизда ҳам бор, бизнинг қизимиз ҳам бахтли бўлиш учун дунёга келган», — дейди Лола Юлдашева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

Маълумот учун, ҳозирда 36 ёшда бўлган хонанда санъаткорлар оиласида дунёга келган. Унинг отаси Равшанбек Юлдашев жуда кўп фильмларнинг продюссери ҳисобланади. Лоланинг «Муҳаббатим» номли таронаси унинг машҳур бўлишида катта аҳамиятга эга бпўлди. У ҳозир ўзбек ва рус тилларида мусиқа ижро этади ва Россияда «Майя» тахаллуси билан ижод қилади.

Аввалроқ, Лола атеистлиги ҳақида саволга жавоб бергани ҳақида хабар берилган эди.