Янгиликлар

Лола фарзандлари Шаҳзоданинг ўғлига қандай муносабатдалигини айтди

Бу ҳақда ундан обуначилари сўраган

Лола фарзандлари Шаҳзоданинг ўғлига қандай муносабатдалигини айтди

Хонанда, актриса Лола Йўлдошева фарзандлари Шаҳзоданинг ўғлига қандай муносабатдалиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Лола Instagram саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда хонандага фарзандлари Шаҳзоданинг ўғлини таниши ҳақида савол берган. Актриса улар бобосининг кенжа ўғли ва амакиси ҳақида билишини айтган.

«Албатта билишади. Равшан бобосининг кенжа ўғли ва амакиси», — деб ёзади Лола Йўлдошева.

Аввалроқ Лола фарзандлари ва собиқ эрининг муносабатлари қандайлигини айтганди.

Хонанда саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан фарзандлари ҳақиқий отаси билан қандай муносабатда эканини сўраган. У эса муносабати яхшилигини, таътил вақтда кўришиб туришини таъкидлаган.

Шунингдек, Лола отасининг уйи учун Шаҳзода билан судлашгани ҳақидаги саволга жавоб берганди.

Ҳозирда Россияда оиласи билан яшаб келаётган Лола Йўлдошева ўзининг Instagram саҳифасида сўровнома ўтказган. Унда фолловерлари турлича саволлар йўллаган. Хусусан, улардан бири отасининг уйи учун судлашгани ҳақида сўраган. Лола эса буни инкор этиб, «албатта йўқ», дея жавоб қайтарган. Бундан ташқари, умрида бирор марта Шаҳзода билан урушмаганини таъкидлаган.