Янгиликлар

«Little»лардаги Улуғбек Ҳуснора Шодиеванинг қўлини сўради — видео

Бу ҳолат Грузияда содир бўлган

«Little»лардаги Улуғбек Ҳуснора Шодиеванинг қўлини сўради — видео

Инстаблогер Mittime тахаллуси билан ижод қилувчи Улуғбек Instagram саҳифасида хонанда Ҳуснора Шодиеванинг қўлини сўрагани акс этгн видеони эълон қилди.

Улар Грузияга хизмат сафари билан кетган. Шунда меҳмонхонанинг дам олиш хонасида Улуғбек Ҳуснорага «Менга турмушга чиқасизми?», дея савол берган. Унинг қўлида узук ҳам бўлган. Ўша вақтда бир аёл пианинода мусиқа ҳам чалиб турган. Телебошловчи эса «Йўқ», дея жавоб берган.

Аввалроқ Дилшодбек Каттабеков Муниса Ризаеванинг қўлини сўрагани акс этган видео тарқалганди. Бу воқеа Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Марат Ҳайруллаевичнинг тўйида содир бўлган. Муниса Ризаева ёш жуфтликка бахт тилаган ва ўзбек тилида кўп сўз билмаслигини таъкидлаган.

«Икки ёшга табрик. Бахтли, соғ бўлинг, қўша-қариб яшанг. Кўп чиройли фарзандлар кўринг. Узр, ўзбек тилида бошқа ҳеч нарсани билмайман», — деган Муниса Ризаева.

Шу пайти Дилшодбек Каттабеков хонанда билан жуфтлик бўлишга ҳаракат қилаётганини айтган. Бироқ тўй қачон бўлишига аниқлик киритилмаганини таъкидлаган.

«Шоу-бизнесда биз ҳам ҳаракат қиламиз. Лекин ҳали қачон бўлишига аниқлик киритганимиз йўқ», — деб айтган Дилшодбек Каттабеков.