Янгиликлар

Liil Ҳуррамовга бухоролик қиздан хат келди — фото

«Менга мотив берасиз», — деб ёзган у

Liil Ҳуррамовга бухоролик қиздан хат келди — фото

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида бухоролик мухлисидан келган хатни кўрсатди.

Маржона исмли қиз Liil Ҳуррамовни яхши кўришини айтган. У инстаблогердан мотив олади. Маржонанинг яқинларига унга актёр уни назарига илмаслигини таъкидлаган. Бироқ қиз ўз орзуларига ишонишда давом этган.

«Раҳмат Маржона. Бухоролик мухлисим экан», — деб ёзади хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озод Ҳуррамов шимини танқид қилганларга жавоб қайтарди.

Блогер хонандаликда ҳам ўзини синаб кўраётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу гал Озод Ҳуррамов «отаси» Алишер Узоқовнинг «Ошиқ юрак» таронасини ижро этган. Ушбу видеоклип 23 июл куни YouTube’га жойлаштирилган. У ҳозирчага 900 мингдан ортиқ кўрилган.

Хонанда ушбу клип учун янги образ яратган. У видеода тиззаси йиртилган шим кийган. Бу эса актёрнинг кўплаб кузатувчиларига ёқмаган ва улар бунга негатив фикр билдирган. Инстаблогер буларга эътибор бермаётганини таъкидлаган. Озод Ҳуррамов бу шунчаки образ эканини айтган.

«Тўғрисини айтсам, айнан мана шу клипимдаги шимимга жуда ҳам кўп негатив келди. Лекин эътибор бермадим. Чунки бу шунчаки образ. Бу ерда ортиқча ҳеч нима йўқ», — дейди у.