Янгиликлар

Liil Ҳуррамов Мирзабек Холмедовнинг қизига сюрприз қилди — видео

«Унутилмас кун бўлди», — дейди актёр

Liil Ҳуррамов Мирзабек Холмедовнинг қизига сюрприз қилди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов сўз устаси Мирзабек Холмедовнинг қизига сюрприз қилди.

Бу ҳақда у Instagram саҳифасида маълум қилган. Озод Ҳуррамов учун кун унутилмас бўлган. Даставвал, у клипда ўзи истаган ролни гавдалантиришга ҳаракат қилган. Кейин эса Мирзабек Холмедовнинг қизини туғилган куни билан табриклаш учун борган. Инстаблогер устоз санъаткор ва унинг оиласининг эътиборига тушиш у учун катта ютуқ эканини таъкидлаган. Мирзабек Холмедовнинг қизи Ойша Озод Ҳуррамовни кўриб хурсанд бўлган ва уни қучоқлаб олган.

«Бугун мен учун унутилмас кун бўлди. Клипда ўзим хоҳлаган ролни ўйнашга ҳаракат қилдим ва бир устоз санъаткорнинг, менга устоз десам ҳам бўлади, фарзандини туғилган куни билан табриклаб келдим. Бундай инсоннинг оиласи ва ўзининг эътиборига тушиш мен учун жуда катта ютуқ ҳамда менинг ҳаётимда катта бурилиш. Ойша 14 ёшга тўлди. Синглим, табриклайман», — дейди у.