Янгиликлар

Liil Ҳуррамов билан яқин дўстлигини таъкидлаган Азода оиласидан бошқа дўсти йўқлигини айтди — фото

Хонанда дўстлари билан кам кўришaётганининг сабабини ҳам айтди

Liil Ҳуррамов билан яқин дўстлигини таъкидлаган Азода оиласидан бошқа дўсти йўқлигини айтди — фото

Инстаблогер, хонанда Азода Юсупахмет Instagram саҳифасида фақатгина оиласи яқин дўстилигини маълум қилди.

Актриса кузатувчилари билан савол жавоб ўтказган. Шунда ундан яқин дўсти борлиги ҳақида сўралган. Унинг сўзларига кўра, фақатгина оила дўст бўла олади. Бошқалар эса таниш ёки ўртоқ бўлиши мумкин. Оила сотмайди, синдирмайди ва ёмонлик қилмайди. Азода танишлари кўплигини айтди бироқ дўсти онаси, синглиси ва укаси.

«Яқин дўстларим онам, синглим, укам. Шулар менга дўст. Улар яхши-ёмон кунимда ёнимда бўлади. Дўст деганда ўзи ҳар хил тушунчалар бор. Ҳамма таниш, ўртоқ бўлади, дўст эса фақат оила бўлади. Оила сотмайди, синдирмайди, яхшисини айтади ғайирлик ва ёмонлик қилмайди. Танишларим, ўртоқларим кўп Худога шукур», — дейди Азода.

Шунингдек, блогер Озод Ҳуррамов билан кўришмаётганини ҳақидаги саволга ҳам жавоб берганди. Хонанда у билан вақти тўғри келган пайти кўришишини айтди. Баъзида эса кўришса ҳам «stories» қўймайди.

«Кўришяпмиз. Ҳамманинг иши бор. Вақтимиз тўғри келганда кўришамиз. Ҳозир айни ишлайдиган пайтимиз. Баъзида кўришамиз лекин гап қизиб кетганидан ‘stories’ қўймаймиз», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ Liil Ҳуррамов ҳозирда дўсти йўқлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бунга ичидаги гапларни нотўғри етказгани ҳам сабаб бўлган. Актёр ҳозирда кўпчилик билан орани очиқ қилган. Блогер улар билан ҳеч нима бўлмагандек гаплашади бироқ юрагидан меҳри йўқ. Озод Ҳуррамов  яқин инсонларининг хатоларига кўз юмади лекин у чегарадан чиқса, орани очиқ қилади ва қайта меҳр бермайди. Хонанданинг таъкидлашича, олдинги дўстлари ундан фойдаланган.

«Охирги пайтларда, соддалигим туфайли ва ичимдаги сўзларни нотўғри етказдимми билмайман. Кўпчилик билан орани очганман. Тўғри салом-алигим бор. Худди ҳеч нима бўлмагандек гаплашаман лекин юрагимдан меҳрим йўқ. Бир одатим бор инсонни ҳамма хатосига кўз юмиб чидайман. Ундан ҳам чегарадан чиқса, шунда юрагимдан узаман бўлди. Бу нарса қайтиб тикланмайди. Инсонлар манфаат учун фойдаланишни бас қилинг. Сохталик ва ғийбат, кўролмасликни бас қилинг», — деб ёзади актёр.

Шунингдек, Озод Ҳуррамов дўст деб ўйлаган инсонлари аслида сохта эканини билиб қолган. Инстаблогер ичидаги гапларни Худога айтган.

«Шундай эканини билиб қолдим. Ман ҳам дўстим деб ичим ачиб юрардим, қарасам ундай эмас экан. Мен ичимдаги гапларни Худога айтдим. Қолганини у ҳал қилади», — дея таъкидлади Озод Ҳуррамов.