Янгиликлар

Либоси кимошди савдосида млн долларга сотилган, севгисини 51 ёшда топган: Одри Хепбёрн ҳақида қизиқарли фактлар

Қуйида актриса ҳақида қизиқарли фактлар келтирилади

Либоси кимошди савдосида млн долларга сотилган, севгисини 51 ёшда топган: Одри Хепбёрн ҳақида қизиқарли фактлар

Британиянинг дунё бўйлаб мухлисларига эга актрисаcи, модель, раққоса Одри Хепбёрннинг кино оламдаги роллари кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган.

Одри Хепбёрн фильмларда яратган аёллар образи нозик, аммо характерли, кучли ички ядрога эга эди. Одри ҳар доим ҳаётга қизиқувчан нигоҳда боққан, одамларни севган ва жуда меҳрибон инсон бўлган. Актрисанинг вафотига 2022 йилнинг январь ойида 29 йил тўлди. Одри Хепбёрн Бельгияда туғилган, унинг онаси эса голландиялик бўлган. Бир муддат Нидерландияда яшаган актрисанинг болалиги оғир ўтган. Масалан, актрисанинг озғинлиги умуман туғма эмас эди. Жисмоний жиҳатдан яхши эмаслиги унинг балерина бўлишига тўсқинлик қилди ва кўп муаммоларни келтириб чиқарди. Унинг танаси жуда мўрт бўлиб қолди. Кейинчалик у шу сабаб «Мўрт фаришта» номини олган. Балет мактабининг ўқитувчиси унга баланд бўйли ва бундай озғинлиги, заифлиги билан ҳеч қачон балерина бўлолмаслигини айтган. Одри бу ҳақиқатни қабул қилади ва актриса бўлишга қарор қилади.

Актрисанинг биринчи роли 1948 йилда Голландияда суратга олинган «7 дарсда» ҳужжатли фильмидаги стюардесса роли бўлган. Кўп ўтмай интилувчан актриса машҳур Грегори Пек билан биргаликда «Рим таътиллари» фильмида роль ўйнашга таклиф қилинди. Фильм ижоджорлари унда ҳақиқий истеъдодни кўради Хепбёрн ушбу роль учун ҳаётидаги биринчи ва ягона «Оскар» мукофотини олади.

Қуйида актриса ҳақида қизиқарли фактлар келтирилади:

  • Актрисанинг севимли таоми помидор соусли макарон эди. У буни шунчалик яхши кўрар эдики, бирор ерга етиб бориши билан шу овқатни пишириш учун ҳаракат қилган. Бу овқат эса унинг фигурасига ҳеч қандай таъсир қилмаган;
  • Голландияликлар машҳур ватандошининг хотирасига ҳурмат белгиси сифатида оқ лоланинг ноёб турини унинг номи билан атаган. Актриса ўзининг номи билан аталган биринчи гулни кекса холаси Жаклинга совға қилган;

  • Актрисанинг содда ва нафис услуби ўша даврнинг кўплаб модаистлари томонидан кўчирилган. Шунга қарамай, Одри умуман харид қилишни яхши кўрмаган ва шкафини нарсалар билан тўлдирмаган. Кундалик ҳаётда у жинси шимлар ва Ralf Lauren кўйлакларини кийиб юрган. Зиёфатларда эса дизайнерларнинг кўйлакларини танлаган;

  • У кўплаб дизайнерлар билан ҳамкорлик қилган, лекин уларнинг орасидан фақат Ҳуберт де Гивенчй билан яқин дўст бўлган. У Хепбёрнни ўзининг илҳомлантирувчи инсон сифатида тан олган;

  • Унинг машҳур қора либоси 2006 йилда ким ошди савдосида 923 187 долларга сотилган. Ўша пайтда Мерилин Монро «Етти йиллик қичитқи» картинасида метрода кўз-кўз қилган машҳур оқ либоси экранга кетгунга қадар бу либос рекорд даражадаги қиммат либослар қаторига кирган.

  • Хепбёрннинг биринчи эри актёр Мел Феррер бўлиб, унинг актёрдан ўғил фарзанди бор. Уларнинг оиласи эса узоққа бормай ажралиш билан якунланган. Одрининг иккинчи эри италиялик психиатр Андреа Дотти эди. Актриса у билан турмуш қуриб,  иккинчи ўғил фарзандини дунёга келтирди. Хепбёрн болаларни жуда яхши кўрган, чунки у мансабидан фарзандларига кўпроқ эътибор берган.

  • Актриса ҳақиқий севгини фақат 51 ёшида топганига ишонади, бу севгиси эса голландиялик актёр Роб Валтерсга нисбатан бўлган. У 1989 йилда актёр билан ўтказган 9 йилини ҳаётидаги энг бахтли йил деб атаган, бироқ улар расман турмуш қурмаган.

  • Актрисани баъзилар гўзал буғуга қиёслаган. Унинг уйида ҳақиқий кийик яшаганлиги ундан ҳам қизиқ. Кийикнинг исми Пиппин бўлган ва у Одрига фильмлардан бирида суратга олиш пайтида совға қилинган. Фильм ижодкорларидан бири Хепбёрнга ҳайвонни уйга олиб боришни таклиф қилган. Кийик унинг ҳақиқий дўсти бўлган ва ҳаттоки дўконга ҳам эргашиб борган.

Одри нафақат актриса сифатида танилган, балки ўз давлатидаги сиёсий вакил сифатида танилган, у 1980 йилда ЮНИСEФнинг «Яхши ният элчиси» этиб тайинланган. Унинг бу ташкилот билан ҳамкорлиги 1950 йилларда ЮНИСEФ учун иккита болалар радио дастурини олиб борганида бошланган. Актриса 1993 йилда 63 ёшида саратон касаллигидан вафот этган. Америка Кино Институти Хепбёрнни барча даврларнинг «Учинчи энг буюк аёл юлдузи» деб атаган (1 ва 2-ўринлар Кетрин Хепбёрн ва Бетте Девис). Томошабинлар бу таърифга тўлиқ қўшиладилар, чунки бу ноёб истеъдодли актриса ҳали ҳамон эсланади ва севилишда давом этади.