Янгиликлар

«Лазги» халқаро фестивалининг биринчи куни қандай ўтди? — фото

Ғолиблар учун умумий 37 минг доллар пул мукофоти ажратилган

«Лазги» халқаро фестивалининг биринчи куни қандай ўтди? — фото

Хоразмда 26 апрель куни «Лазги» халқаро рақс фестивали ва унинг халқаро илмий-амалий анжумани бошланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-турда иштирок этган «Shoubiz.uz» мухбири хабар қилди.

Қайд этилишича, фестивалда дунёнинг 30 та давлатидан 192 қатнашувчилар ташриф буюрди. Танлов доирасида иштирок этувчи давлатлар сони 18 та бўлиб, қатнашувчилар 160 нафарни ташкил этган. Илмий-амалий конференцияда 11 та давлатдан 13 та олим-у тадқиқотчилар ўзининг илмий ишлари билан қатнашди. Шунингдек, танловни баҳолаб бориш учун дунёнинг 6 та давлатидан 6 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари низом асосида баҳолаб борди.

Tанлов ғолиблари учун диплом, статуэтка ва умумий 37 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ажратилган:

«Гран-При» — 7 000 АҚШ доллари;

1-ўрин — қуйидаги номинациялар бўйича:

«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши рақс жамоаси» — 5 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» — 5 000 АҚШ доллари.

2-ўрин — қуйидаги номинациялар бўйича:

«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» — 3 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши рақс жамоаси» — 3 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» — 3 000 АҚШ доллари.

3-ўрин — қуйидаги номинациялар бўйича:

«Энг яхши яккахон рақс ижрочиси» — 2 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши рақс жамоаси» — 2 000 АҚШ доллари;

«Энг яхши саҳналаштирилган рақс» — 2 000 АҚШ доллари.

Шунингдек, фестиваль доирасида ўтказилаётган «Хоразм лазги рақси: миллий рақсларнинг ривожланиши ва уларнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 14 мамлакатидан олимлар ўз маърузалари билан иштирок этди.