Янгиликлар

Каниза администраторига машина совға қилди — видео

Машина унинг ўғлига ёқмаган

Каниза администраторига машина совға қилди — видео

Хонанда, актриса Каниза Instagram саҳифасида администратори Севарага машина совға қилганини айтди.

Каниза Севарага оқ рангли «Gentra» автомобилини ҳадя қилган. Хонанда администраторининг ўғлига «машина ёқдими», деб савол берган.

У эса машина ёқмаганини таъкидлаган. Бола унга қора рангли машиналар ёқишини айтган.

Аввалроқ Зарнигор Ғаниева ҳам ўғлига туғилган куни муносабати билан машина совға қилганди.

Унинг сўзларига кўра, машинани ўғлининг туғилган кунига совға қилишни режалаштирган. Бироқ машина мўлжалланган вақтга салондан чиқмаган. Шу сабабли, совға кечиккан. Актриса машинани ўғли хатми Қуръон туширгани ва яхши ўқигани учун совға қилган. У Аъзимжонга совға қилган машина «Nexia 3». Унинг ҳозирдаги ўртача нархи 110 миллион сўмни ташкил қилади.

Актёр Азамат Ахроров эса отаси 65 ёшни қаршиланида унга «Gentra» олиб берганди.

Ҳозирда ушбу машинанинг ўртача нархи 120-140 миллион сўмни ташкил қилади. Актёр анчадан бери шундай ният қилганини айтган. Азамат Ахроров доим отасига ўхшашга ҳаракат қилганини таъкидлаган. У ҳар бир эркакка отаси учун машина олиб бериш насиб қилишини тилаган.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Azamat Axrorov (@azamat_axrorov)

Хонанда Дилфуза Исмоилова келининг отасига машина ҳадя қилган.

Машинани қудасиникига келини ҳайдаб келган. Машинанинг калитини Дилфуза Исмоилова қудасига берган. Хонанда келинининг отасига «Spark» автомобилини совға қилган. Актриса келини номидан совға қилганини таъкидлаган.

«Аристократлар» жамоаси етакчиси Жаҳонгир Хўжаев ўз тўйида отасига машина совға қилганди.

Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига «Hyundai Tucson» автомобилини совға қилганди. У онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этган.

Кўпчилик санъаткорлар отасига машина совға қилаётган бир пайтда Митти вине онасига автомобиль олиб берганди.

Фарҳод Манноповнинг онаси 4 апрель, душанба куни ўз туғилган кунини нишонлаганди. Шу муносабат билан блогер унга машина ҳадя қилган. У нархи 145 миллион сўм бўлган «Тracker» автомобилини совға қилган.