Янгиликлар

Камола Артикова эри Зоҳиднинг бегона қизлар билан тушган видеосига изоҳ берди — фото

Хонанда эрининг олдинги суратларига ҳам изоҳ берган

Камола Артикова эри Зоҳиднинг бегона қизлар билан тушган видеосига изоҳ берди — фото

Хонанда Камола Артикова Instagram саҳифасида эри Зоҳид Рисқиевнинг бегона қизлар билан тушган видеосига изоҳ берди.

Унинг Instagram саҳифасига бир нечта қизлар Зоҳиднинг эски видеоларидан жўнатган. Хонанда эса турмуш ўртоғининг мухлисларини ҳурмат қилиши ва шундай воқеалар бўлишини олдиндан билган ҳолда унга турмушга чиққанини таъкидлади. Блогернинг сўзларига кўра, концерт пайтида кўзининг олдида бир нечта қиз Зоҳиднинг юзидан ўпиб олган. Камола Артикова эрининг шу каби мухлислари борлигидан хурсанд бўлишини айтди.

«Ҳурматли, қизлар менинг турмуш ўртоғим хизматларга боради. Мухлислари кўп. Мен улардан рашк қилмайман. Буни билиб турмуш қурганман. Бундай гаплар билан бизни уриштирмоқчи бўляпсизларми? Бу видеони олдин ҳам жўнатишганди. Аҳамият қилмагандим. Энди ёзишга мажбур қилдингиз. Эрим у қизга қарамаган. У мухлис қиз. Концерт пайти олдимда нечтаси эримнинг юзидан ўпиб кетарди. Юзи лаб бўёғи бўлиб кетарди. Мен унинг шундай мухлислари борлигидан хурсанд бўламан. Ҳар куни менинг олдимда», — деб ёзади хонанда.

Шунингдек, унга бир кузатувчиси Зоҳид бир қизнинг юзидан ўпиб тургани акс этган суратни жўнатган. Хонанда эса суратдаги қиз қайнсинглиси Жасмин эканини таъкидлаган.

«Расмдаги эримнинг синглиси Жасмин. Ўша пайтда ёш бўлган. Ўпиб қўйган. Шуни бошқа қиз деб ўйлашган. Бу каби смсларни кўриб, кулиб ўтирамиз», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камола Артикова Зоҳидга турмушга чиқса, уни ўлдириб кетиш билан таҳдид қилишганини айтганди. У «Зоҳидга эрга тегсанг, сўйиб кетамиз», деб таҳдид қилишганини айтди. Бироқ хонанда эрига ишонишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, мана ман деган қизлар ҳам Зоҳидни йўлдан уролмаган. Камола Артикова бу мавзуда қўрмаслигини ҳам айтиб ўтган.

«Ҳа, хабарим бор. Менга кўп унга эрга тегсанг сўйиб кетамиз деб таҳдид қилишарди. Ундан ҳам зўрларини кўрдик. Мана ман деган қизлар ҳам эримни ҳеч нима қилолмади ва ўзига қарата олмади. Ҳалигача шу аҳвол. Мен бу мавзуда қўрқмайман. Умуман мен шундай аёлман. Шунинг учун доим келса, бериб юбораман дейман деб ҳазиллашаман», — дейди у.

Шунингдек, хонанданинг кузатувчиларидан бири унинг таниши Зоҳиддан ҳомиладор эканини айтган. Камола Артикова эса қиз кимлигини айтмаса, керакли жойда гаплашишини таъкидлаган. Унинг обуначиси эса қиз туғса ўзи бошини айтган.

«Қизлар нима қилишингизни билмаяпсизми?», — деб ёзади Камола Артикова.