Янгиликлар

Камила Гимандинова илк бор эри билан ажрашганининг сабаби ҳақида гапирди

«Оилада ҳамма нарса тенг бўлиши керак», — дейди у

Камила Гимандинова илк бор эри билан ажрашганининг сабаби ҳақида гапирди

Инстаблогер, актриса Камила Гимандинова Instagram саҳифасида нега турмуш ўртоғи билан ажрашганининг сабабини айтмаслигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, оилада ҳамма нарса тенг бўлиши керак бироқ уларда бунинг буткул акси бўлган. Актриса қизи Айлин катта бўлганида ота-онасининг ажрими сабабини бу тарзда билишини истамайди. Шунинг учун Камила Гимандинова шу пайтгача ажрашишининг асл сабабини айтмаган. Инстаблогер фақатгина фарзанд тўлиқ оилада ўсиши учун турмушни сақлаб қолиш тарафдори бўлмаган. У бола ғамхўрлик, меҳр-муҳаббат ва ўзаро тушунишда ўсиши кераклигини таъкидлади.

«Оилада ҳамма нарса тенг бўлиши керак. Бизда бунинг акси эди. Булар ҳазил, лекин мен бу ерда ажралишнинг асл сабаби ҳақида гапирмоқчи эмасман. Чунки қизим улғайганида сабабини шу тарзда билишини истамасдим. Мен ҳеч қандай ҳолатда фақат боланинг тўлиқ оилада ўсиши учун оилани сақлаб қолиш тарафдори эмасман. Бунинг сабабларидан бири бола ғамхўрлик, меҳр-муҳаббат ва ўзаро тушунишда ўсиши керак эди ва биз буни фарзандимизнинг бера олмаймиз», — дейди у.

Камила Гимандинова ажрашганига изоҳ берганди. «Қадам» сериалидаги Кумуш роли билан танилган Камила ўзининг саҳифасида фолловерлари орасида сўровнома ўтказган. Мухлисларидан бири ундан нега ажрашгани, ажримдан кейин ҳаёти қандай ўзгаргани ҳақида сўраган. У эса бу тақдирдан эканини таъкидлаб, ҳозирда бахтли эканини билдирган.

«Мен агар орзулар амалга ошса бунинг учун Худодан ва тақдирдан миннатдор бўлиш керак деб ҳисоблайман. Агар ундай бўлмаса, демак сиз бунданда яхшисига лойиқсиз. Ҳаммаси фақат яхшиликка. Айни вақтда мен жуда ҳам бахтлиман», — дейди у.

Шунингдек, у ажрашганидан афсусдалигини ҳақидаги саволга жавоб берганди. Камила Гимандинова саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга кузатувчиларидан бири турмуш ўртоғи Фаррух Ҳабибуллаев билан ажрашганидан афсусланиши ҳақида сўраган. Актриса бундан умуман афсусланмаслигини айтди. Шунингдек, у ҳамма нарса яхшиликка бўлишини таъкидлади.

«Йўқ. Умуман афсусланмайман. Мен ҳаётимда нимадир қилсам, ҳеч қачон афсусланмайман. Чунки истаган нарса яхшиликка», — дейди у.