Янгиликлар

Камила Гимандинова қачон ўзини ўлдирмоқчи бўлганини айтди — фото

Бу воқеа Айлин дунёга келгандан сўнг бўлган

Камила Гимандинова қачон ўзини ўлдирмоқчи бўлганини айтди — фото

Актриса, хонанда Камила Гимандинова Instagram саҳифасида қизи Айлин туғилган сўнг ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаганини айтди.

У қизини дунёга келтиргач, эри билан ажрашган. Шу вақтда актриса туғруқдан кейинги депрессияга тушган. Шунда у ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаган.

«Мен Айлинни туғиб, собиқ эрим билан ажрашганимда, туғруқдан кейинги депрессияга учраган эдим. Ҳа, мен ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлагандим», — дейди у.