Янгиликлар

Юлдуз Усмонова қорақалпоқ ёшларига 50 млн сўм ҳадя қилди — видео

«Ёшлар жуда истеъдодли», — дейди у

Юлдуз Усмонова қорақалпоқ ёшларига 50 млн сўм ҳадя қилди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Қорақалпоғистондаги маданий тадбирда ёшларга 50 миллион сўм ҳадя қилди.

Хонанда Бўзатов туманида ташкил этилган маданий тадбирда иштирок этган. Шу концерт давомида у қорақалпоқ ёшларининг илм олиши ва ривожланиши учун ўз ҳисобидан 50 миллион сўм ҳадя қилган. Юлдуз Усмонова бу ҳақда гапиришни истамагани бироқ ундан шуни сўрашганини айтди.

«Ёшлар жуда истеъдодли. Ўзи бу ҳақда гапирмоқчимасдим лекин айтишимни сўрашди. Мана шу ёшларнинг ривожланишига ўзимнинг ҳиссамдан, пешона терим билан топган пулимдан 50 миллион ҳадя қилиб кетиш ниятим бор. Мен бу хамир учидан патир деб ўйлайман», — дейди хонанда.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Yulduz Usmonova (@yulduzibragimovnausmonova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова 5 қиздан сўнг ўғил кўрган мухлисига тилла совға қилганди. Хонанда 5 қиздан сўнг ўғил кўрган оиланинг уйига хизматга борган. Шунда улар билан яқиндан танишган. Оиланинг ҳар бир қизи билан суҳбатлашган. Кейин эса ўғил фарзанд кўрган онани қўшиқ куйлаётган жойига олиб чиққан ва уни табриклаган. Шунда хонанда унга тилла билагузук совға қилган.