Янгиликлар

Юлдуз Усмонова нима сабабдан шахсий клиника очганини айтди

Шунингдек, дорихоналар очишини ҳам таъкидлаган

Юлдуз Усмонова нима сабабдан шахсий клиника очганини айтди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова нима сабабдан шахсий клиника очгани ва унинг одамларга қандай фойдаси тегиши ҳақида гапирди.

У июль ойида турмуш ўртоғи билан биргаликда тиббий клиника очгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Кейинчалик, хонанда бу ҳақиқат эканини, чиндан ҳам турмуш ўртоғи билан биргаликда «Мymed Clinic» тиббий клиникасини очгани ҳақида маълум қилди.

Хонанда июль ойида шахсий клиника очган эди. Юлдуз Усмонова биринчи бор нима сабабдан ушбу клиникани очгани ҳақида гапирди. Клиника инсонларнинг соғлигини яхшилашда яхши восита бўлишини ва ходимларнинг 24 соат давомида фаолият юритишини маълум қилган. Хонанда кейинчалик «Mymed Cliniс» номи билан дорихоналар очилиши ҳақида ҳам гапирган.

«Кунига 24 соат ишладиган шифохона мавжуд бўлгани яхши. Кимдир тиши оғриб келади, ёки боласининг ҳарорати кўтарилиб келади. Бунақа шуфохоналарнинг бўлгани яхши», — дейди Юлдуз Усмонова.

Маълумот учун, Юлдуз Усмонова шу вақтга қадар «Ўзбекистон халқ артисти», «Қорақалпоғистон халқ артисти», «Тожикистонда хизмат кўрсатган артист» ва бундан ташқари кўплаб халқаро эстрада лауреати ҳисобланади. Унинг ижросидаги «Муҳаббат», «Юрак», «Ялли-ялли», «Санамей», «Таралли-далли» ва яна жуда кўп тароналар нафақат ўзбек халқининг балки, бошқа давлатларда ҳам севиб тингланади.

Аввалроқ, Юлдуз Усмонова Рустамхўжа пародистнинг хотинига совға бергани ҳақида хабар берилган эди.