Янгиликлар

Юлдуз Усмонова 5 қиздан сўнг ўғил кўрган мухлисига тилла совға қилди — видео

Хонанда уни хизматга чақирган оила билан яқиндан танишган

Юлдуз Усмонова 5 қиздан сўнг ўғил кўрган мухлисига тилла совға қилди — видео

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Instagram саҳифасида мухлисига тилла тақинчоқ совға қилгани акс этган видеони эълон қилди.

Хонанда 5 қиздан сўнг ўғил кўрган оиланинг уйига хизматга борган. Шунда улар билан яқиндан танишган. Оиланинг ҳар бир қизи билан суҳбатлашган. Кейин эса ўғил фарзанд кўрган онани қўшиқ куйлаётган жойига олиб чиққан ва уни табриклаган. Шунда хонанда унга тилла билагузук совға қилган.

Аввалроқ Юлдуз Усмонова «Муҳаббат»ни ковер қилган наманганлик қизлар билан учрашиб, уларга совға берганди. Хонанда улар билан кўришгани акс этган видеони Instagram саҳифасига жойлади. Юлдуз Усмонова қизларга совғаларини топширди. Шунингдек, у гитара чалиб турган йигитга ҳам янги гитара совға қилди.

Ковер ижро этган қизлар Наманганнинг Косонсой туманида истиқомат қилади. Уларнинг исми Усубжонова Мадина ҳамда Исаева Нурсида. Юлдуз Усмонова совға берганидан кейин уларга сўз берган. Шунда Исаева Нурсида йиғлаб юборади. Ўша пайти хонанда қизга йиғламаслигини бўлмаса ўзи ҳам йиғлаб юборишини айтади.