Янгиликлар

Юлдуз Ражабованинг мухлиси ундан севгилиси билан яраштириб қўйишни илтимос қилди — фото

У актриса қизни танишини айтган

Юлдуз Ражабованинг мухлиси ундан севгилиси билан яраштириб қўйишни илтимос қилди — фото

Актриса Юлдуз Ражабованинг Instagram саҳифасида мухлиси ундан севгилиси билан яраштириб қўйишини илтимос қилди.

Юлдуз Ражабова кузатувчилари билан савол жавоб ўтказган. Шунда ундан бир мухлиси севгилиси билан яраштириб қўйишни сўраган. Унинг сўзларига кўра, актриса қизни танийди. Юлдуз Ражабова эса қиз кимлигини сўраган.

«Мени бир қиз билан яраштириб қўйинг. Сиз уни танийсиз», — деб ёзади актрисанинг кузатувчиси.

Аввалроқ Камила Гимандинованинг мухлиси унга иккинчи хотин бўлишни таклиф қилганди. Камила Гимандинова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда обуначиларидан бири уни ёқтиришини айтиб, турмуш қуриш таклифини берган. Актриса ҳеч қачон бунга рози бўлмаслигини айтди. У ягона бўлишини ёки умуман бўлмаслигини таъкидлаган.

«Ҳеч қачон. Мен ёки битта ва ягона хотин бўламан ёки умуман бўлмайман», — дейди у.