Янгиликлар

«Йиртилиб қолган» . Луиза Расулованинг либоси яна кескин танқид қилинди — видео

Актриса Райҳон билан кўришиб қолган

«Йиртилиб қолган» . Луиза Расулованинг либоси яна кескин танқид қилинди — видео

Бошловчи, актриса Луиза Расулованинг либоси Instagram’да яна кескин танқидга учради.

У тўйда бошловчилик қилган. Актриса хизматда Райҳон Ғаниевани кўриб қолган. Бошловчи ҳамкасби билан кўришгани акс этган видеони саҳифасида эълон қилган. Шунда унинг тўйга кийиб борган кўйлаги танқидларга учради. Луиза Расулованинг кузатувчилари кўйлакнинг орқа қисми йиртилган деб ўйлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)

Луиза Расулованинг ташқи кўриниши бир неча бор кузатувчилари томонидан танқид қилинган. Луиза Расулова саҳифасига фотолар жойлаган. Унда актрисани буткул бошқача образда кўриш мумкин. Унинг маълум қилишича, бу клип учун танланган образ. Бироқ, актриса қайси хонанданинг клипида суратга тушаётганини сир тутган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rasulova Luiza (@luiza_rasulova)

Шунингдек, Луиза Расулованинг либоси мухлислари томонидан кескин танқид қилинган. У подиумга чиқишдан олдинги тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилган. Актриса тилларангли мунчоқлар билан безатилган тор кўйлакда кўриниш берган. Унинг кўкрак қисми ҳам очиқ бўлган. Актрисанинг кузатувчилари айнан шу сабаб унга салбий фикрлар билдирган. Улардан бири бундай кийим ўзбек аёли учун уятлигини ёзган. Бироқ Луиза Расуловага ижобий фикр билдирганлар ҳам бор. Изоҳларда уни ўзбек Ким Кардашьяни деб ҳам аташган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)

Кейинроқ актриса ушбу танқидларга жавоб қайтарганди. Унинг сўзларига кўра, у «Аллоҳ жазоингни берсин» каби гапларга лойиқ эмас. Актриса бировнинг ҳаққини емагани, танасини сотмаётганини айтди. Луиза Расулова яна бир қанча тоифаларни санаб ўтиб, юқоридаги каби изоҳлар шундай индонларга айтилиши кераклигини таъкидлади.

«’Вой шарманда. Тавба қилдим. Аллоҳ жазосини берсинʼ, деб бировнинг ҳаққини еб юрган, ўзининг танасини пулга сотаётган фоҳишаларга айтасиз. Парк ёки бошқа чет-четларда беркиниб бошига рўмол ўраб, йигитлар билан хоҳлаган ишини қилиб юрган, одам ўлдириб бемалол яшаб юрганлар ҳам бор. Бу каби гапларни чала муллани ёқиб ҳаммага ақлдан дарс бериб, эркакман деб оғзини тўлдириб юрган, оиласини ёнида ўзини асли каби кўрсатмайдиганларга ҳам айтасиз. Менга эмас», — дейди Луиза Расулова.

Луиза Расулова «макияж»сиз ҳолатдаги видеосини ҳам эълон қилганди. Унда Луиза Расулованинг пардозсиз ҳолати ва тўйда бошловчилик қилиш учун тайёрлаган образини кўриш мумкин. Ушбу видео остида актриса табиий гўзаллигини кўрсатишдан уялмаслигини айтган. Бироқ унинг баъзи бир кузатувчилари буни ижобий қабул қилмаган. Улар бошловчига пардоз қилиб юриши кераклиги ҳақида ёзган. Лекин пост остидаги изоҳларда ижобий фикрлар ҳам бор.

«Аллоҳ яратган табиий гўзаллигим билан кўринишга ҳеч ҳам уялмайман. Ҳамма жуда ҳам чиройлиларга салом», — деб ёзади актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Luiza Rasulova (@luiza_rasulova)