Янгиликлар

Йигитали Мамажонов обуначиларидан узр сўрaди — фото

Актёр оила муқаддаслигини таъкидлади

Йигитали Мамажонов обуначиларидан узр сўрaди — фото

Актёр Йигитали Мамажонов Instagram саҳифасида обуначиларидан узр сўрашига тўғри келди.

У оила муқаддас экани, уни асраш кераклигини таъкидлади. Актёр оиласининг муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгани учун кузатувчиларидан узр сўради. Шунингдек, у ҳайит айёми билан барчани табриклади.

«Оила бу муқаддасдир. Уни эҳтиёт қилиш Аллоҳ фазли ила ҳар биримизнинг қўлимизда. Яратган эгам ҳар бандасига иродаси ва тоқати етганига қадар синов беради. Шунинг учун оилада бўлаётган ғам-ташвиш ва синовларни фақат Аллоҳга илтижо қилиб ёлворилади. Унгагина тавваккул қилинади. Барчамизга шу Рўзаи Рамазон ойида кучли иймон, инсоф ва сабр тилаб қоламан. Оиламизда бўлган муаммо чиқиб кетиб сизларни ҳам бехаловат ва гуноҳга ботиб қолиш даражасигача борганлиги учун ҳаммангиздан Аллоҳнинг розилиги учун узр сўрайман. Ар-Рахмонни мағфиратига эришиш барчамизга насиб қилсин. Келаётган Ҳайит айёми муборак бўлсин», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Йигитали Мамаджанов (@alimamadzhanov)

Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновдан йиғлаб кечирим сўраганди. У эрка фарзанд бўлгани сабаб отасининг вафотига кўникиши қийин бўлаётганини айтди. Актриса турмуш ўртоғидан кўпроқ меҳр талаб қилганини таъкидлади. Шу сабабли у эридан узр сўради. Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновга азадорликни йиғиштиришга ваъда берди.

«Жуда эрка фарзанд учун отани йўқотиш қийин бўларкан. Шунинг учун бу ҳолатдан чиқишим қийин бўляпти. Аллоҳдан сабр сўраяпман. Лекин кучим етмаяпти. Бундай пайтда меҳр кўпроқ керак бўларкан. Турмуш ўртоғим меҳр беряпти лекин ортиғи билан талаб қилибман. Турмуш ўртоғингиз нима бўлса ҳам фарзандингизнинг отаси. Ҳеч қачон жаҳлда хато қилиб қўйманг. Мен эримдан кечирим сўрайман. Фарзандларим отасиз катта бўлишини хоҳламайман. Мен унга бугундан азани йиғиштиришга сўз бердим. Эртадан қора кийимларимни ечаман. Ҳаётга бошқаттан қайтишга ҳаракат қиламан», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Аввалроқ oтасининг вафотидан сўнг Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажонов билан урушиб қолганди. Актрисанинг сўзларига кўра, Йигитали Мамажонов отаси вафот этганининг тўртинчи кунидан сўнг ишга чиқиб кетган. Муқаддас Саъдуллаева аёлининг дили оғриса, эркакка бир тийинлигини айтди.

«Аёлининг дили оғриса, эркакга бир тийин экан. Тўртинчи кундан бошланди. Бугун ўн олтинчи кун. Бу дунёда ҳеч ким абадий эмас. Ота меҳри ягона, қолгани ёлғон. Бахтимга онам ва фарзандларим соғ-омон бўлсин», — деб ёзади актриса.

Муқаддас Саъдуллаеванинг обуначилари унга эрининг янги ижодини кўриб унга кўплаб негатив фикрлар ёзган. Актриса эрига санъатда ва ижодда омад тилади. У аёл бўлгани учун қаршилик қилишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

«Омад. Одам ўзининг бошидан ўтмагунча тушунмас экан. Санъатда ҳам, ижодда ҳам омад. Ота меники бошқаларга азадорликка не ҳожат. Ўтганига 4 кун бўлмасдан шу иш авзал бўлди. Аёл ожиза. Тўхтатишга ҳаққим йўқ», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Шунингдек, Йигитали Мамажонов ҳам ушбу гап-сўзларга ўзининг фикрини билдирди. У Муқаддас Саъдуллаевага Instagram’даги кузатувчиларининг муҳокамаси билан яшашни истаса, бу унинг танлови бўлишини айтди.

«Instagram’да бировнинг ҳаётини кўролмайдиган, ғийбатчи ва харом еб шу ёшга етганларнинг фикри ва шуларнинг муҳокамалари билан яшашни истайсанми? Бу сенинг танловинг. Бемалол. Қиёматда сўраладиган кунни эсингдан чиқарма. Instagram’даги ўша ғийбатчиларинг билан бирга сўраласан», — деб ёзади Йигитали Мамажонов.