Янгиликлар

Java’нинг «Дунё сени тоғангмас» қўшиғи барча платформалардан ўчириб ташланди

Бунинг сабаби маълум қилинди

Java’нинг «Дунё сени тоғангмас» қўшиғи барча платформалардан ўчириб ташланди

Жава тахаллуси билан танилган Жавоҳир Абдухолиқовнинг «Дунё сени тоғангмас» қўшиғи барча платформалардан ўчириб ташланди.

Бунга эса хонанданинг муаллифлик ҳуқуқини бузгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, Java битмейкердан рухсат олмасдан туриб, уни ижро этган ва оммалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Java ҳитга айланган «Дунё сени тоғангмас» қўшиғига изоҳ берганди. Унинг таъкидлашича, «Дунё сенинг тоғангмас» ибратли қўшиқ. Уни эътибор бериб тинглаш керак. Қўшиқни бошидан охиригача тушуниб эшитиш керак. Хонанда ҳар бир қўшиқни ёзишда бир хил ёндашади. Жавоҳир Абдухолиқов қайси тарона тингловчиларга ёқишини олдиндан билолмайди. Бу қўшиқ у ижодни бошлагандан бери тўртинчиси.

«Бу аслида ибратли қўшиқ. Уни яхшилаб эшитиш керак. Бекорга ‘Ётиб олиб тингла’ демаганман. Бошидан охиригача тушуниб эшитса, маъноли қўшиқ. Тўғри бошқача эшитилиши мумкин лекин ўйлаб ёзилган тарона. Ҳар бир қўшиқни ёзишга бир хил ёндашаман. Қайси қўшиқ тингловчиларга ёқишини олдиндан билиб бўлмайди. Бу ижодни бошлаганимдан кейинги 4-тарона», — дейди Жавоҳир Абдухолиқов.

Шунингдек, хонанда ниқобда юришининг сабабини айтган. Хонанданинг сўзларига кўра, бу пиар ёки имиж эмас. Унинг ўзига яраша сабаби бор бироқ Java бу сирни ҳозирча ошкор қилолмайди. Жавоҳир Абдухолиқовнинг таъкидлашича, ҳозир нега ниқобда юришини айтмаслигининг ҳам сабаб бор. Хонанда буни ўйинқаролик ёки қизиқувчанликдан қилмайди. Бу соғлиққа ҳам боғлиқ.

«Бу пиар ҳам, ниқоб ҳам, имиж ҳам эмас. Бунинг ўзига яраша сабаби бор лекин уни айтолмайман. Уни айтиш мен учун қийин. Балки вақти келиб билишингиз мумкин. Ҳозир айтолмайман. Бу қийин. Ҳозир айтолмаслигимнинг ҳам сабаби бор. Бу ўйинқаролик ёки қизиқувчанликдан қилинган нарса эмас. Бу соғлиққа ҳам боғлиқ», — дейди у.