Янгиликлар

Қизми ёки ўғил: Фарида Темирова илк бор она бўлди — фото

«Бу дунёга хуш келибсиз», — деб ёзади актриса

Қизми ёки ўғил: Фарида Темирова илк бор она бўлди — фото

Инстаблогер, актриса Фарида Темирова Instagram саҳифасида илк бор она бўлганини маълум қилди.

У 11 июль куни она бўлганини маълум қилди. Актриса фарзандининг қўлини ушлаб тургани акс этган суратни эълон қилиб, қизли бўлганини таъкидлади. Инстаблогернинг кўплаб танишлари уни оналик мақоми билан табриклаган.

«Бу дунёга хуш келибсиз, отаси ва менинг маликам», — деб ёзади Фариза Темирова.

Фарида Темирова илк бор ҳомиладорлигини 27 апрель куни маълум қилганди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасига турмуш ўртоғи билан тушган суратларини жойлаган. Ушбу суратдан актрисанинг ҳомиладорлигини билиб олиш мумкин. Шунингдек, блогер 27 апрелда туғилган кунилигини таъкидлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Farida Temirova (@faridatemirovaa)

Шундан сўнг актриса нега ҳомиладорлигини яширганини ҳам айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳамма нарсанинг ўз ватқи бўлади. Фарида Темирова буни туғмагунча айтмоқчи эмаслигини таъкидлади. Бироқ фотосессия қилиш кераклиги учун буни ошкор қилишга қарор қилган.

«Ҳамма нарсанинг ўз вақти бўлади. Ўзи туғмагунимгача умуман айтмоқчимасдим. Кейин фотосессия қилиш кераклиги эсимга тушди», — деб ёзади актриса.