Янгиликлар

Инстаблогер Salikh автоҳалокатга учради — видео

Хонанда бунинг сабабини ҳам маълум қилган

Инстаблогер Salikh автоҳалокатга учради — видео

Инстаблогер, хонанда Salikh — Салоҳиддин Instagram саҳифасида автоҳалокатга учраганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳаётида эришган ютуқлари ва сотиб олган нарсалари ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Бироқ у машина олганини обуначилари билан бўлишган. Блогер шу сабаб кўз текканини тахмин қилган. Хонанда 10 август куни автоҳалокатга учраган. У видеода машинасининг автоҳалокатдан кейинги ҳолатини ҳам кўрсатган. Унда автомобилнинг олдининг ўнг томони таъмирталаблигини кўриш мумкин. Salikh ўзининг соғлиги жойида эканини таъкидлаган.

«Кўпчилик доим нимадир сотиб олганимда ёки нимагадир эришганимда, ‘Нега бу ҳақда Instagram саҳифангизда эълон қилмайсиз?’, деб сўрайди. Қўполроқ қилиб айтганда нимага мақтанмаслигимга қизиқишади. Тўғриси мен мақтанишни ёқтирмайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Бир марта машина олиб, уни халққа кўрсатганимга кўз тегиб, озгина кўнгилсизлик юз берди. Буни раҳмингизни келтириш учун олмаяпман. Баъзи бир нарсаларни сизларга айтиб ўтмоқчиман, Кўчада фаросатсиз, қоидаларни бир тийинга илмайдиган инсонлар кўп. Уларнинг касрига сизнинг ҳаётингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Ундай инсонларга инсоф сўраб қоламан», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Salikh (@salikh_prod)