Янгиликлар

Ҳиндистоннинг машҳур «Зуби-зуби» таронаси ижрочиси Алиша Чинаи Ўзбекистонга келди

Хонанда бир нечта вилоятларда бўлади

Ҳиндистоннинг машҳур «Зуби-зуби» таронаси ижрочиси Алиша Чинаи Ўзбекистонга келди

Ҳиндистонлик хонанда Алиша Шинаи Ўзбекистонга келди.

Алиша Шинаи Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида Ўзбекистонда 12 кун давомида бўлади. У бир нечта вилоятларга ташриф буюради. Хонанда 12-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида, 18-19 апрель кунлари Самарқандда, 19-21 апрель кунлари Бухорода ва 21-24 апрелда яна Тошкент шаҳрида бўлади.

Маълумот учун, у 1965 йил 18 мартда туғилган. Хонанда ҳинд киноларига қўшиқ куйлаши билан танилган. Алиша Шинаи фаолиятини 1985 йилда бошлаган. Ўша вақтда «Жадоо» альбомини ёзган. 1990 йилларда эса «Индипоп маликаси» сифатида танилган. Унинг энг машҳур қўшиғи «Made in India». Ушбу қўшиқ 1996 йилда «Энг яхши ҳинд поп альбоми» ҳамда «Энг яхши мусиқий альбом» номинацияларида ғолиб бўлган. Шунингдек, хонанда кўпчиликка таниш бўлган «Ўйна, ўйна» фильмидаги саундтрек «Zooby Zooby»нинг ҳам ижрочиси ҳисобланади.