Янгиликлар

Имрон илк бор клипида Дурдона Қурбонова билан партнёр бўлмади — видео

Хонанда «Кутиб ол» ишланган клипни премьера қилди

Имрон илк бор клипида Дурдона Қурбонова билан партнёр бўлмади — видео

Хонанда, актёр Имрон илк бор Дурдона Қурбонова партнёр бўлмаган «Кутиб ол» қўшиғига ишланган клипни YouTube’да премьера қилди.

Клип 19 июнь куни премьера қилинди. Унда Имрон билан биргаликда Дурдона Қурбонова эмас, Милена Мадмусаева роль ижро этган. Улар эр-хотин образини яратган. Имрон ишдан эрта чиқиб, оиласи учун вақт ажратади. Хонанда клип давомида рафиқасига турли совғалар жўнатади.