Янгиликлар

«Икки томондан сиқди». Камола Артикованинг машинасини уриб кетишди — видео

Бундай вазиятда унга эри ва яқин акаси ёрдам берган

«Икки томондан сиқди». Камола Артикованинг машинасини уриб кетишди — видео

Хонанда Камола Артикова Instagram саҳифасида светофорда турган пайти машинасини икки томондан сиқиб кетишгани ҳақида гапириб берди.

Шу воқеадан сўнг Камола Артикова машинасини четга олиб тўхтаган бироқ уни сиқиб кетган машиналар кетиб қолган. Хонанда автомобилидан тушиб, «Spark»ининг эшиги қирилиб, осилиб қолганини кўрган. Шундай вазиятда унга турмуш ўртоғи ва акаси ёрдам берган. Усталар Камола Артикованинг машинасини 3 кун ичида тузатиб берган.

«Ассалому алейкум билган бўлсангиз менинг машинамни светофорда уриб кетишди. Мен четга олиб тўхтадим. Иккита машина мени икки томондан сиқиб, тўхтатмасдан кетиб қолди. Кейин тушиб қарасам, эшигимни уриб кетган экан. Эшик осилиб қолган. Устага борсам, бошқа эшик қўйишини айтди. Мен яна суриштирдим. Яхши ҳам турмуш ўртоғим ва яқин акам бор экан. Улар сабаб бошқа устага бордим. Улар ўзининг эшигини қолдиришини айтди. Бундан хурсанд бўлдим. 3 кун ичида эшикка ҳеч нима бўлмагандек қилиб беришди», — деб ёзади Камола Артикова.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by Komola Artikova (@artikova_komola)