Янгиликлар

Иймона Фармонова иккинчи эри билан тушган суратини эълон қилди — фото

Блогер ундан неча ёш кичиклигини ҳам маълум қилди

Иймона Фармонова иккинчи эри билан тушган суратини эълон қилди — фото

Инстаблогер, актриса Иймона Фармонова Instagram саҳифасида эри билан тушган суратини эълон қилди.

У кузатувчиларининг бир қанча саволига жавоб берган. Шунда ундан эрининг неча ёш кичиклиги ҳақида савол берилган. Блогер эса турмуш ўртоғи билан тушган суратини эълон қилган ва ундан 8 ёш кичиклигини айтган.

«Ҳа, ростдан ҳам ёши анча катта. Турмуш ўртоғим 1991 йил. Мен эса 1999 йилда туғилганман. Ўртамизда 8 ёш фарқ бор», — дейди у.

Актриса аввалроқ блогерлигига эрининг муносабати қандайлигини айтганди. Иймона Фармонова кўпчилик кузатувчилари шу ҳақда сўрашини айтди. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи блогерлигини тўғри қабул қилади. Шундай бўлгани учун у ижтимоий тармоқларда фаол. Тиктокернинг турмуш ўртоғи уни ва бу соҳани тушунади.

«Турмуш ўртоғим блогерлигимни тўғри қабул қилади. Шундай бўлгани учун ҳам бугунги кунда фаолман. Бу ҳақда кўпчилик сўрайди. Турмуш ўртоғим мени ва соҳамни тушунади», — дейди у.