Янгиликлар

Ибраҳим Татлисас қизи билан автоҳалокатга учради — видео

Ҳалокат пайтида унинг ёнида қизи ҳам бўлган

Ибраҳим Татлисас қизи билан автоҳалокатга учради — видео

Туркиялик машҳур хонанда Ибраҳим Татлисас автоҳалокатга учрагани маълум бўлди. Бу ҳақда турк нашрларидан бири хабар берган.

Хонанда 25 август куни Бодрум-Ялыкавак йўлида ҳаракатланаётганда автоҳалоҳатга учраган. Ибраҳим Татлисасни қутқариш учун бир қанча гуруҳлар воқеа жойига жўнатилган. Видеоларда хонандани қутқариш жараёнлари акс этган.

Шунингдек, Ибраҳим Татлисаснинг ҳолати ҳақида ҳам бир қанча маълумотлар очиқланган. Маълум бўлишича, хонанда жароҳатланган. Бироқ у гапирган. Ибраҳим Татлисас уни машина билан олиб чиқиб кетишларини сўраган. Хонанданинг олдида қизи ҳам бўлган. Унинг сoғлиғи қандайлиги ҳақида маълумот берилмаган.