Янгиликлар

Хонзода танишлари эрини йўлдан урмоқчи бўлганини айтди — видео

Блогер эри билан боғлиқ бир қанча саволларга жавоб берди

Хонзода танишлари эрини йўлдан урмоқчи бўлганини айтди — видео

Актриса, вайнер Хонзода Қамбарова Instagram саҳифасида танишлари эрини йўлдан урмоқчи бўлганини айтди.

Инстаблогер кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда унга турмуш ўртоғи билан боғлиқ бир қанча савол берилган. Актриса эса уларга жавоб берган. Хонзодадан эрининг уйига қачон кўчиб ўтиши сўралганда, у турмуш ўртоғи билан бирга алоҳида яшашини айтган. Вайнер эри билан пиар қилмаганини ҳам таъкидлаган. У ўзининг бошидан ўтган нарсаларни ҳеч ким билмаслигини айтди. Шунингдек, улар биргаликда уй сотиб олмоқда. Хонзоданинг эри уйни олади. Блогер эса уни таъмирлатади.

Шу билан бирга, Хонзода эри билан ҳар ҳафта жанжаллашиб туришини таъкидлади. Бу нарсани ҳеч ким билмай қолади. Бироқ яқинда улар урушганда ажрашиш арафасигача борган. Инстаблогер ярашиб олиш учун улар бир-биридан масофа сақлаганини маълум қилди. Айнан ўша вақтда актрисанинг эрига бир қанча қизлар ёзган. Уларнинг орасида Ханнанинг ҳам танишлари бўлган.

«Йўқ, уй оляпмиз. Алоҳида яшаймиз. Ҳар куни биргамиз. Шунчаки ишимиз кўп. Эрталаб ишга кетамиз. Кечқурун уйда кўришамиз. Уй эса ижара. Умримда халққа пиар қилмаганман. Мен ўзимга уни раво кўрмайман. Оила ўйинчоқ эмас. Бошимдан нималар ўтганини ҳеч ким билмайди. Мен дардимни чиқиб дастурхон қиладиган инсон эмасман. Мен эрим билан 2018 йил танишганман. 2019 йил севишиб турмуш қурганмиз. 2020 йил Сафияни туғганман. Халқ кўзига шунча чиқим қилиб айланиб келиш менга керак эмас. Сотиб олган уйим пул керак бўлиб қолгани учун сотилди. Нимага керак бўлгани айтилмайди. Энди 50 га 50 қилиб эрим билан оляпмиз. Зиқна бўлма сен ҳам ёрдам бер деди. Майли уйни таъмирлатаман дедим. Эр-хотин топгани барибир бир бўлади. Худо хоҳласа янги йилни янги уйда кутиб оламиз. Уришиб қолсак, ҳеч ким билмайди. Ҳар ҳафта жанжаллашамиз. Ажрашиш арафасида эдик. Ярашиш учун масофани узоқроқ қилиб кўрдик. Ярашиб олдик. Орада кўп дилхираликлар бўлди уни айтишим шартмас. Эрим билан урушган пайтимиз унга ёзган ҳамма қизнинг рўйхати бор. Уларнинг орасида танишларим ҳам бор», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонзода эри билан ярашганини маълум қилганди. Вайнер эри ва қизи билан тушган видеосини эълон қилган. Видеода уларнинг оилавий дам олиш учун кетганини кўриш мумкин. Актриса эри билан ярашганига 2 ой бўлганини айтган. Бу вақт ичида кўпчилик тилига эрк бериб юборган.

«Биз ярашганимизга 2 ойдан ошди. Кўпчилик тилига эрк бериб юборди», — деб ёзади вайнер.

Шунингдек, Бонамур дугоналари севгилисини йўлдан урмоқчи бўлганини айтганди. Блогер Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда ундан севган инсони билан яқин дугонаси «юриб кетгани» ҳақида савол берилган. Бонамур эса шундай воқеа бўлганини, бироқ севгилиси унга хиёнат қилмаганини айтди.

«Шундай воқеа бўлган. Фақат севгилим юриб кетмаган. Менга содиқ бўлган. Ўзимга айтиб берган. Дугонанг менга шундай гаплар гапиряпти деган», — дейди блогер.