Янгиликлар

Хонзода Instagram саҳифасига қанчага реклама жойлашини айтди

Шунингдек, у машҳур актрисалар ролни сотиб олишини таъкидлади

Хонзода Instagram саҳифасига қанчага реклама жойлашини айтди

Инстаблогер, вайнер Ханна тахаллуси билан танилган Хонзода Қамбарова Instagram саҳифасига қанчага реклама жойлашини айтди.

Актриса сериалларнинг гонорари кам бўлгани учун уларда тушмаяпти. Унга бир неча ой суратга олинадиган сериалда 10-15 миллион гонорар беришни таклиф қилинади. Бироқ Хонзода Instagram’да битта рекламани 1000 долларга жойлайди. Шунинг учун роль ижро этишни истамайди. Шунингдек, блогер машҳур актрисалар яхши ролларни сотиб олишини ҳам таъкидлаб ўтди.

«Сериал ва киноларда кам суратга тушаётганимнинг иккита сабаби бор. Яхши сценарийлар деярли йўқ, баъзан нима ҳақида сериал суратга олишаётганини ҳам билишмайди. Кейин сериал гонорари жуда кам. Бир неча ой суратга олинадиган сериалда 10-15 миллион гонорар берамиз, дейишади. Аммо мен Instagram’даги битта реклама постини 1000 АҚШ долларига жойлайман. Шу боис, деярли роль ижро этишни истамаяпман. Кейин баъзи машҳур актрисалар пул бериб бўлса ҳам яхши ролларни сотиб олишяпти. Мен ҳам шундай қилсам бўлади, аммо ‘жиз’ этадиган сценарий йўқ. Яхши роль бўлса гонорарсиз ҳам суратга тушишга тайёрман, аммо ҳозирча бунақаси учрамаяпти», — дейди у.

Аввалроқ Хонзода бир ойда қанча даромад топишини маълум қилганди. Хонзода ижод қилишга қараб пул топишини айтди. Актриса ойига энг камида 5-6 миллион сўм пул топади. Блогер бу рақамлар 10-30 миллион сўмгача ошиши мумкинлигини таъкидлади.

«Ижодга қараб пул топилади. Instagram’га баъзилар пул топиш учун, баъзилар ижод қилиш учун киради. Пул топиш учун кирган инсоннинг даромади кам бўлади. Биринчи ўринда пул бўлмаса, яхши даромад топади. Ойига энг камида 5-6 миллион сўм топилади. Ундан уёғи 10-30 миллион сўмгача кетади», — дейди актриса.

Актриса «Браво»дан кетишига нима сабаб бўлганини айтганди. У фаолиятини 2014 йилда «Мен ёлғончиман» фильмидан бошлаган. Бу унинг ҳаётида туб бурилиш ясаган. Шундан сўнг 2017 йилда «Саодат» сериалида роль ижро этган ва 1 миллион сўм гонорар олган. Хонзода 2019 йили «Браво» жамоаси билан саҳнага чиққан бироқ кузда турмушга чиққанидан сўнг фаолиятини тугатишга мажбур бўлган.

«2014 йили ‘Мен ёлғончиман’ номли фильмда суратга тушганман. Бу ҳаётимда туб бурилиш ясаган. 2017 йили Зарина Низомиддинова билан ‘Саодат’ сериалида суратга тушиб, бир миллион сўм гонорар олганман. Ундан кейин ‘Браво’ кулги жамоасига таклиф этилганман. 2019 йили жамоа билан катта саҳнага чиқиш бахтига муяссар бўлдим. Афсуски, куз ойида турмушга чиққанимдан кейин ижодий режаларим ўзгарди. Келинларнинг съёмкаларга бориши мумкин эмаслигини айтишгач, уйда вайнерлик фаолиятимни ривожлантиришга эътибор қаратдим», — деб ёзади блогер.