Янгиликлар

Хонанда Афруза Бошқирдистон халқ артисти унвонини олди — фото

У бу ҳақда саҳифасида маълум қилган

Хонанда Афруза Бошқирдистон халқ артисти унвонини олди — фото

«The Cover up» лойиҳаси орқали танилган Афруза Instagram саҳифасида Бошқирдистон халқ артисти унвонини олганини маълум қилди.

Хонанда буни обуначилари билан бўлишишни истагани ҳақида ёзган. У 25 ёшида халқ артисти унвонини олди. Афруза бу ютуққа эришишида ҳиссасини қўшган яқинларига миннатдорчилик билдирган. Хонанданинг сурати остида бир қанча санъаткорлар уни унвон билан табриклаб изоҳ ёзган.

«Ассалому алейкум азизларим! Бугун сизлар билан ҳаётимдаги энг катта ютуқларимдан бири билан бўлишмоқчиман. 25 ёшимда мана шундай катта унвон соҳибаси бўлдим Алҳамдулиллаҳ. Куни кеча Бошқирдистон УФА (Башкирия Россия Федерсцияси) ‘Халқ артисти’ унвони соҳибаси бўлдим. Хабиров Радий Фаритович ва ютуқга эришишимда ўз ҳиссасини қўшган барчага ўз миннатдорчилигмни билдираман», — деб ёзади у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Афруза | Певица | Живая музыка (@_afruzaofficial_)