Янгиликлар

Гулчеҳра Эшонқулованинг ўғли унинг устидан шикоят қилди — видео

Актрисанинг ўғли ўзбек тилида гапирган

Гулчеҳра Эшонқулованинг ўғли унинг устидан шикоят қилди — видео

Собиқ актриса Гулчеҳра Эшонқулова Instagram саҳифасида ўғли Амир унинг устидан шикоят қилган видеосини эълон қилди.

Видеода Амир ўзбек тилида гапирган. У онасидан унга бақирмаслигини сўраган. Гулчеҳра Эшонқулова эса биринчи бўлиб ўғли унинг қўлига урганини айтган. Актрисанинг ўғли онасига «Амиржонни урма. Бақирма», дея жавоб қайтарган.

«Амирбекдан кичкина шикоят видео. Амиржонни урма», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулчеҳра Эшонқулова фарзандлари ўзбек тилида қандай гапиришини кўрсатганди. У турмуш ўртоғи, фарзандлари Амир ва Сумая билан савдо дўконига борган. Видеода Амир ва Сумаянинг ўзбек тилида яхши гапира олмаслигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Собиқ актрисанинг қизи дўкон сотувчисига беш ташлаган. Кейин онасининг олдига бориб, «Одам мени любит», деган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)

Шунингдек, у ўғлининг синглиси билан илк учрашувидан лавҳани эълон қилган. Видеода Амирнинг туғруқхонага борганини кўриш мумкин. У ухлаб ётган синглисига ўзининг тилида нимадир ҳақида гапирган. Шунингдек Гулчеҳра Эшонқулова қизининг янги туғилган пайтидаги видеосини ҳам эълон қилган.

«Амиржонимизни синглиси билан биринчи учрашуви», — деб ёзади собиқ актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)

Гулчеҳра Эшонқулова машина ҳайдаш вақтида содир бўлган кулгили ҳолат видеосини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, 2 ойлик танаффусдан сўнг қайта Нью-Йорк кўчаларида автомобиль бошқаришни бошлаган. Собиқ актриса иккинчи имтиҳонига саноқли ҳафталар қолганини таъкидлаган. Бироқ Гулчеҳра Эшонқулова машина ҳайдаётганда, «тормоз»нинг ўрнига «газ»ни босган. Шунингдек, у автомобиль бошқараётганда, хаёл суриш ёмон одат эканини ҳам айтди.

«2 ойлик танаффусдан сўнг Нью-Йорк кўчаларида юришни давом эттиришни инстукторим билан бирга бошладик. Иккинчи имтиҳонга саноқли ҳафталар қолди. Хуллас, ҳар ҳайдаганимни видеога олишга ҳаракат қиламан. Бу сафаргисини кўриб, маза қилиб кулдим. Комедия жанрида ҳеч суратга тушмагандим. Шу жанрда қисқа видео олиш ўзимга насиб қилган экан. Бу видео менга ўхшаб ‘тормоз’нинг ўрнига ‘газ’ни босишни яхши кўрадиганлар учун. Кейин машина ҳайдаётганда, хаёл суриш ёмон одат экан», — деб ёзади собиқ актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)