Янгиликлар

Гулчеҳра Эшонқулова Америкада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ҳақида гапириб берди — видео

У 31 август куни имтиҳон топширди

Гулчеҳра Эшонқулова Америкада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ҳақида гапириб берди — видео

Собиқ актриса, блогер Гулчеҳра Эшонқулова Instagram саҳифасида Америкадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ҳақида гапириб берди.

У 31 август куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишини айтган. Актриса ўша куни саҳифасига видео жойламаса, имтиҳондан ўтолмаганининг белгисилигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Америкада гувоҳнома олиш осон эмас. Кўпчилик биринчи мартада уни олишни эплолмайди. Блогер фарзандларини мактабга олиб бориш учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши кераклигини айтган.

«’Менга мотивация бердингиз, сиз сабаб ўзимда куч топиб, машина ҳайдашни ўрганишга қарор қилдим’, деб менга ёзаётган опа-сингилларимиз сизлар учун хурсандман. 31 августда видео қўймасам, имтиҳондан ўтмаганлигим белгиси бўлади», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)

Аввалроқ Гулчеҳра Эшонқулова машина ҳайдаш вақтида содир бўлган кулгили ҳолат видеосини эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, 2 ойлик танаффусдан сўнг қайта Нью-Йорк кўчаларида автомобиль бошқаришни бошлаган. Собиқ актриса иккинчи имтиҳонига саноқли ҳафталар қолганини таъкидлаган. Бироқ Гулчеҳра Эшонқулова машина ҳайдаётганда, «тормоз»нинг ўрнига «газ»ни босган. Шунингдек, у автомобиль бошқараётганда, хаёл суриш ёмон одат эканини ҳам айтди.

«2 ойлик танаффусдан сўнг Нью-Йорк кўчаларида юришни давом эттиришни инстукторим билан бирга бошладик. Иккинчи имтиҳонга саноқли ҳафталар қолди. Хуллас, ҳар ҳайдаганимни видеога олишга ҳаракат қиламан. Бу сафаргисини кўриб, маза қилиб кулдим. Комедия жанрида ҳеч суратга тушмагандим. Шу жанрда қисқа видео олиш ўзимга насиб қилган экан. Бу видео менга ўхшаб ‘тормоз’нинг ўрнига ‘газ’ни босишни яхши кўрадиганлар учун. Кейин машина ҳайдаётганда, хаёл суриш ёмон одат экан», — деб ёзади собиқ актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Gulchehra Ishonqulova (@gulchehra_eshonqulova)