Янгиликлар

Фото: Озод Ҳуррамов Америкада қоладими?

«Ўзимга дам берганман», — дейди у

Фото: Озод Ҳуррамов Америкада қоладими?

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида обуначиларининг Америкада қолиши ҳақидаги саволига жавоб берди.

Хонанда Америкага кўпинча дўстларининг олдига боради. У ўзига 1 ойлик дам берган. Шундан сўнг Ўзбекистонга келиб, ишлари билан машғул бўлади. Озод Ҳуррамов 20 кунлардан кейин қайтишни режа қилган.

«Америкага мен кўпинча дўстларимнинг олдига келаман. Ўзимга 1 ойлик дам берганман. Шу вақтдан сўнг ортимга қайтаман. Ўзбекистонда ишларим кўп. 20 кунлардан ўша ерда бўламан», — дейди у.

Аввалроқ Озод Ҳуррамовнинг Америкада ҳам мухлислари борлиги маълум бўлганди. Бу ҳақда актёр ўз Instagram саҳифасида айтган. Блогер дўсти билан дўконларнинг бирида юрганида уни америкалик сотувчилар таниб қолган ва суратга тушган. Озод Ҳуррамов Америкада оз бўлса, ҳам мухлиси борлигидан хурсандлигини таъкидлади. Бу унга катта мотивация берган.

«Мен дўстим билан ‘Zara’дан кийим олаётгандик. Дўкондаги сотувчилар мени таниб қолди. Улардан мени қаердан танишини сўрасам, Instagram’да кўрганини айтди. Менимча, тез кунда Америкада ҳам машҳур бўлиб кетаман. Америкада озгина бўлса ҳам одамлар мени танишидан жуда хурсандман. Бу мен учун катта мотивация», — дейди Озод Ҳуррамов.

Шунингдек, у олдинги сафарги АҚШга саёҳати учун қанча пул cарфлагани ҳақидаги саволга жавоб берганди. Озод Ҳуррамовнинг сўзларига кўра, ҳали ҳамма харажатни ҳисобламаган. Бироқ актёрнинг Америкага бориб-келиш бизнес-класс билети 3500 доллар бўлган. Инстаблогер умумий суммани Ўзбекистонга келгач ҳисоблаш айтишини таъкидлади. Тиктокер ҳали харидлар қилишини айтди.

«Саёҳатга қанча пул сарфлаганим ҳақида жуда ҳам кўп савол келди. Аввал ишлатай, самолётга ўтирай, кейин ҳисоблаб ҳаммасини айтаман. Масалан, ҳаммага совға олиш учун ҳали шоппингга тушаман. Шунда ҳам нархларни кўрсатаман. Бориб-келиш бизнес-класс Ўзбекистон-Америка билетимнинг ўзига 3500 доллар кетди. Бу ёқда юриш, айланиш, еб-ичиш, шоппингга жуда кўп кетади. Ҳали ҳисоблаб кўрмадим», — деб ёзади инстаблогер.

Актёр Американча услубда имижини ўзгартирганди. У бир неча кун олдин Америкага учиб кетганди. Актёр ўша ерда ўзига янги имиж яратишини айтган. Инстаблогер 28 май куни ўз саҳифасида янги услубда кўриниш берди. У бу гал американча имиж танлаган. Хонанда тепа сочларини майда ўриб, сочининг икки ён қисмини калталатган. Озод Ҳуррамов янги кўринишидан суратни ҳам эълон қилган.