Хонанда, актриса Лола Йўлдошева Instagram саҳифасида тўртинчи бор она бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
У ўз саҳифасида кузатувчилари билан савол жавоб ўтказган. Шунда бир кузатувчиси унга тўртинчи бор она бўлиши ҳақида савол берган. Хонанда эса эри билан ҳам шу мавзуда гаплашгани ҳақида айтган. Хонанданинг сўзларига кўра, Аишага ука ёки сингил керак. Бироқ актриса энди улар қариб қолгани ҳақида ёзган.
«Қизиқ, бугун эрим билан мен бу мавзуни кулиб муҳокама қилгандик. Аиша ука ёки опа-сингил, дўст ва ўртоқга муҳтож. Биз эса қариб қолдик», — дейди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола очиқ кийинишини танқид қилганларга жавоб қайтарганди. У 23 аввгуст куни саҳифасида қизи Шаҳина ва ўғли Диёр билан тушган суратини жойлаган. Суратда хонанда ҳамда қизи чўмилиш кийимида бўлган. Шу сабабли актрисанинг кузатувчилари пост остида салбий изоҳлар ёзиб қолдирган. Улар Лола ўғлининг олдида бундай кийимда кўринишга уялиши кераклиги ҳақида ёзган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шундан сўнг Лола Йўлдошева Instagram «stories»ида ўша суратни қайта жойлаган ва унга изоҳ ёзиб қолдирган. Хонанда шу пайтгача ўзи истагандек яшагани ҳамда бундан кейин ҳам шундай бўлишини таъкидлаган. Актриса шахсий ҳаёти ҳақидаги одамларнинг гапи уни умуман қизиқтирмаслигини айтган. Лола учун яқин инсонларининг бахтидан бошқа ҳеч нима муҳим эмас.
«Сизларга тўғрисини айтаман, сизларнинг ўзимни тутишим, фарзандларимнинг қанақалиги ва ўзимни уларнинг олдида қандай юришим ҳақида нима деб ўйлашингиз мени умуман қизиқтирмайди. Қандай хоҳласам шундай яшаганман ва яшайман ҳам. Мен учун севимли инсонларимнинг бахтли бўлиши муҳим, қолган ҳеч нарса муҳим эмас», — деб ёзади у.